Кабинет

Посты канала Азиз Абидов

сначала новые

#7835Видео
Просмотры1 050−39%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
64 ч1 040
68 ч1 050
  1. Всего сейчас1 050
#7833Видео
Просмотры1 370−20%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7829Фото

❗️Олий суднинг интерактив хизматлар порталидаги “Қарорлар тўплами” бўлимида интернет тармоғида эълон қилинган суд қарорларининг очиқлиги ва ошкоралиги тамойиллари тўлиқ сақлаб қолинган ҳолда, барча фойдаланувчилар учун уларни портал орқали кўриш имконияти таъминланган. Жорий этилган ўзгаришлар суд қарорларидан фойдаланиш имкониятини чеклашга эмас, балки уларни оммавий ва автоматлаштирилган тарзда юклаб олиш жараёнларини тартибга солиш ҳамда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, фойдаланувчидан оддий арифметик амални ечиш талаб этилади. Мазкур текширув қўшимча қийинчилик туғдирмайди, балки фойдаланувчининг ҳақиқий инсон эканлигини тасдиқлаш ва автоматлаштирилган ботлар фаолиятини чеклашга хизмат қилади. 📌Мазкур ўзгаришлар натижасида қуйидаги ҳолатларнинг олдини олиш имконияти яратилди: 🔹 Ботлар томонидан сўровларнинг кескин кўпайиши. Платформага автоматлаштирилган дастурий воситалар (ботлар) орқали кўплаб сўровлар юборилиши натижасида серверларга ортиқча юклама тушиши, тизим барқарорлиги бузилиши ва ҳақиқий фойдаланувчилар учун техник қийинчиликлар юзага келишининг олди олинди. 🔹 Маълумотлардан назоратсиз фойдаланиш. Суд қарорларини оммавий юклаб олиш ва улардан учинчи шахслар томонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини чеклаш имконияти яратилди. Шу мақсадда ботлар орқали оммавий ва такрорий сўровлар юборилишининг олдини олиш ҳамда платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун «Мен робот эмасман» (CAPTCHA) ҳимоя механизми жорий этилди. Telegram

Открыть в Telegram
Просмотры1 940+13%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7827Текст

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2026 йил 16 июндаги ҳукмига мувофиқ: К. А. (аёл, 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 229-моддаси (ўзбошимчалик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси,   Б. Г. (аёл, 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси,   Н. Р. (аёл. 1987 йилда Қирғиз Республикасида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.    ❗️Н. Р. ва жабрланувчи У. А. нинг шикоятлари асосида ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясида қайта кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми бекор қилинди. Апелляция судининг 2026 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра К. А., Б. Г., Н. Р. Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.   К. А. га 3 йил 6 ой, Б. Г. га 4 йил ва Н. Р. га 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.   Жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларга жиноят натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилди. Апелляция инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг тафтиш инстанциясига шикоят бериши ва протест келтириши мумкин. Маълумот учун: Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 13 ноябрдаги К. А., Б. Г. ва Н. Р. га нисбатан чиқарилган ҳукми белгиланган тартибда Олий суднинг Интерактив хизматлар портали “Қарорлар тўплами” бўлимининг тегишли қисмида эълон қилинади. Telegram

Открыть в Telegram
Просмотры1 900+10%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7826Текст

САВОЛ: Мен ўзимга тегишли автомашинани нотариал тартибда ҳадя шартномаси асосида жиянимга совға қилгандим. Бироқ жияним ушбу автомашинадан фойдаланмади, аксинча, қаровсиз ҳолда ташлаб қўйибди. Айтинг-чи, ҳадя қилган ушбу автомашинани қайтариб олсам бўладими? ЖАВОБ: Сиз ҳадя қилинган автомашинани суд орқали қайтариб олишингиз мумкин. Жумладан, амалдаги Фуқаролик кодексининг 507-моддасига кўра, ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади. 1) Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда, ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадя­ни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. 2) Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. 3) Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ва жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатилишидан олдинги бир йил ичида ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин. 4) Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда, ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин. Ҳадя бекор қилинган тақдирда, ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим. Юқорида баён этилган қонун талабидан келиб чиқиб, сиз ҳадя шартномасини бекор қилиш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин. Иш судда кўрилиб, автомашинани қаровсиз ташлаб қўйилган ҳолати ўз исботини топса, шартнома бекор қилиниб, автомашина ўзингизнинг ихтиёрингизга қайтарилади. Telegram

Открыть в Telegram
Просмотры1 490−13%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7824Текст

САВОЛ: Фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, қанча миқдорда почта харажати тўланади? ЖАВОБ: Бу саволга Олий Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги “Олий суд Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги РС-71-22-сонли қароридан аниқ жавоб топиш мумкин. Жумладан, ушбу қарорга асосан: 2023 йил 1 январдан бошлаб, фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси (ариза, шикоят) билан мурожаат қилинганда қуйидаги миқдорда почта харажатлари тўланиши белгиланган: - суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат килинганда — БҲМнинг 5 фоизи микдорида (амалдаги миқдор 22 000 сўм); - бошқа барча ишлар бўйича ариза ва даъво аризаси билан мурожаат қилинганда, суд ҳужжатлари янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза билан кўрилганда — БҲМнинг 10 фоизи микдорида (амалдаги миқдор 44 000 сўм); - кўрилган ишлар буйича чикарилган суд қарорлари устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоятлар берилганда — БҲМнинг 5 фоизи микдорида (амалда 22 000 сўм) тўланади. Telegram

Открыть в Telegram
Просмотры1 470−15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7823Текст

❗️Бугун Тошкент вилоят судида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган М. М. ва Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаган О. И., М. А. ва М. Т. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. М. Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми ва 236-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни; О. И., М. А. ва М. Т. Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. М. М. га Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 64-моддасига асосан жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жазо тайинланмасдан, Жиноят кодексининг 236-моддаси 2-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш; О. И., М. А. ва М. Т. нинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 231-моддаси 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга суд тизимида мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят бериши ва протест келтириши мумкин. Telegram

Открыть в Telegram
Просмотры1 880+9%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7821Видео
Просмотры1 830+6%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#7818Текст
Просмотры6 230+262%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—