❌ Стоп! Соат 15:00 ҳолатига 171 киши ёзди ва эълон ўз кучини йўқотди. Илтимос, энди бу эълон бўйича ёзманглар!
Открыть в TelegramПосты канала Abror Zohidov
⚡️ Тўй бўлади жаранг-журунг!!! Улкан эҳсон тарқатамиз: умумий миқдори 200 млн сўмдан ортиқ! 🍃Бунақасини қилмаганмиз, ўзимиз ҳам ҳаяжондамиз. ✅ «Сен кучлисан» жамғармасининг 3 йиллиги сарҳисоби, Янги йил карнавали, болажонларнинг байрами шаклидаги гўзал тантана ташкил қиламиз! Ҳамма одатдагидек: оққон ва саратонга чалинган болажонларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Улкан эҳсон тарқатиб, пул, озиқ-овқат, кийим-кечак, ўйинчоқлар ва бошқа совға-саломлар бериб чиқамиз. 🖐 Хўш, кимга ва нима берамиз? 1. 50 нафар болажоннинг ҳар бирига 2 млн сўмдан* эҳсон+озиқ-овқат тўплами+янги либослар+ўйинчоқ+ширинликлар; 2. Декабрь туғилган 10 нафар болажонга алоҳида совға (50 кишилик шу рўйхатга киритилади); 3. Ўзининг гўзал суратини чизганларга суперсовға берамиз (суратлар махсус комиссия томонидан танланади). Улкан хурсандчилик билан 120 кишини таклиф қиламиз ва ажойиб кеча ўтказамиз. Бу тадбирда мотивацион учрашувлар, аукцион, болажонлар учун қувноқ дастурлар бўлиб ўтади. Болажонларнинг кўнглини кўтарадиган, фаолиятимизга бефарқ бўлмаган азиз меҳмонларга алоҳида таклифномалар етказамиз. * Эҳсон дори-даромон учун ваучер, шифохонага тўлов, диагностик текширув каби харажатлар учун ўтказилади. Пул шаклида берилмайди, картага ўтказилмайди; * Тадбир бўйича аниқ вақт ва манзил бўйича алоҳида хабар берилади. Камида 30 нафар болажонни таклиф қиламиз (қолганларнинг жойига етказамиз). Кечага фақат қатъий рўйхат асосида чақирамиз; * Эҳсонлар аввало бизнинг фаолиятимиздан бирор марта олмаганларга, кейин яқин 3 ойда, ундан кейин 6 ой давомида эҳсон олмаганларга, ана ундан кейин бошқаларга берилади. ⚡️Алоҳида эслатма: Мурожаатлар сони 150 та бўлиши билан эълон ўз кучини йўқотади ва қабул тўхтатилади. Илтимос, кечикманг. 🟩 Диққат: Боғланиш учун фақат ва фақат @senkuchlisan_dev га ёзинг. Аброр акага ёки Маржона опага ёзманг! 🤲 Болаларни, фаолиятимизни қўллаб-қувватлаган яхшилар барака топишсин! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Открыть в Telegram✅ Бир соат ичида яхши хабар бўлади! 🖐 Эълон чиққанида аввал диққат билан ўқиб, кейин кўрсатилган жойга ёзинг. "Биз кечикяпмиз, кўрмай қоляпмиз" дейдиганлар учун олдиндан айтиб қўйяпман.
Открыть в TelegramПереслано из Бўлса, беринг – зарур бўлса, олинг
Темир эшик эҳтиёжманд одамга бепул берилади Мустаҳкам темир эшик бериб юборилади. Размер: 205 х 86 Жой: Юнусобод, Шаҳристон метро олдида. Боғланиш учун: @Islom_ravogroup
Открыть в TelegramПереслано из Бўлса, беринг – зарур бўлса, олинг
Суратлардаги дорилар бепул бериб юборилади Ушбу суратлардаги дорилар эҳтиёжмандларга бепул берилади. Дорилар Ҳиндистондан сотиб олинган, Хоразмдан таксида жўнатилиши ҳам мумкин. Муддати ўтмаган. Боғланиш учун: @Oygul24232
Открыть в TelegramТиланчиликнининг нисбатан янги усули: қизиғи, ҳалигача буларга пул берадиганлар бор "Ассалому алайкум. Ака, бир ёлғончилар гуруҳи бор, Олмазор, Себзор, Ганга атрофида юради. Ободончилар кийимини кийиб олиб, ҳаммадан пул сўрашади. Уч-тўрт маротаба ҳайдадим, кетишмади. Охири озгина видеога тушура олдим. Телефонни кўриб, югуриб қочишди. Лозим топсангиз, саҳифангизда чиқарсангиз дегандим. Зора одамлар ёлғончи тиланчи ва фирибгарлардан огоҳ бўлса", - дея ёзади Камолиддин укамиз. Бу янгилик бўлмай қолди. Ҳайрон қолганим, ҳалигача бирорта одам тутилмади, жавобгарликка тортилмади. Ҳар кўчанинг эгаси, нозири бор. Наҳот ҳеч ким билмаса? Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 65 ч | 1 250 |
| 67 ч | 1 250 |
- Всего сейчас1 250
✅ Шу кунларда яхши хабар бўлади ⚡️ Фақат илтимос, ҳали тушунмай, нималигини билмай туриб дарров ёзишни бошламанг. Керак пайт батафсил тушунтирилади. 🤝 Чиндан ҳам яхши хабар. Дуо қилиб туринг, ҳаракатдамиз! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Открыть в Telegram🖋«Фаррош/ошпазга 5 млн ойлик, ярим кун иш, обед бор» деган эълон қилгандим 🤷♂️ «Вийййй, 5 млнга ким ишлайди?», «8 та хонани тозалагунча тун бўлади», «Калла борми? Фаррош овқат қиладими?!» мазмунида юзлаб изоҳлар (асосан фейсда) ёзилди. Одамлар ваwwееее кучайиб кетибди! ✅ Жонли мисоллар келтираман Бир келинимиз бор: 1. Эрталаб бориб, иккита кичик дўконни тозалаб келади, анча-мунча макалатура бўлади. Буям 1-2 сўм пул; 2. Боғчада ишлаб келади. Боришда ҳам, қайтишда ҳам 5-6 болани олиб кетиб, қайтариб келади. Зарур бўлса, уйида қараб туради. Буям 5-10 сўм пул бўлади; 3. Уйига ҳам иш олган – ҳунармандлик буюртмаларни қилиб беради, пул қилади; 4. Кунда кунора уборка қилиб келади, буям пул; 5. Заказлар бўлиб қолса (пишириқлар, ошхоналар), ҳар қандай ишни бегона қилмайди. Ишқилиб тинмайди. Укам эрталабдан кечгача катта цехда ишлайди, топганини йиғади. Келин рўзғорликни қилади. Шу билан уч болани катта қилди, ўқитяпти, орада ўзиям ўқиб олди. Қўш ҳўкизлар йиғиниб, уй олишди, ижарадан чиқишди. Каттагина қилиб том ёпяпти. Оила шундай қилиб тикланади! Бир опамиз бор: 1. Маълум муддат бирга ишлаганмиз. Янги офис қилгандик, фаррош қидирдим. Опа «Мен қилсам бўладими, болаларим катта бўляпти, хижолат бўлмайман» деди. Бугунги кун ҳолатига тахминан 3-4 млн ойлик бердик. 4 та хона, коридор, 2 та санузел. Биз боргунча ҳаммасини тозалаб, ишда ўтирган бўларди; 2. «Обедга чиқамиз» десак, «Мен бир овқат қилиб олиб келай, кўринглар. Пул ҳам бегона бўлмасин» деди. 10 кишича эдик. Еб кўрдик, мазали, сифатли, арзон. Доим заказ қиладиган бўлдик. Пули борлар беради, йўқлар ойликдан. Ўзи ҳисоблаб айтди, 10-12 та порция қилса, тахминан 150 минг соф фойда қоларкан. Буям бир ойда 3-3.5 млн бўлиб қолади; 3. Атрофимизда ишхоналар ҳам таом буюртма қила бошлашди. Кичик офисчалар ҳам тозалашни сўрашди. Буям чой пули. Ҳаракатдан баракат! 🟩 Хулоса шулким, менинг эълонларим, постларим ётволиб тутайдиганлар эмас, ҳаёт синовларида тобланаётган инсонлар учун! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Открыть в Telegram🤷♂️ Оламжумул кашфиёт қилдим! 😄 Қаттиқ нонни кофега ботириб есанг, тиннуу кетаркан. Абит ўтди шу билан! Аброр Зоҳидов Телеграм | Инстаграм
Открыть в Telegram