🛡Bolalarni zararli axborotdan himoya qiliş: yoş toifalari qanday belgilanadi? “Bolalarni ularning soğliğiga zarar yetkazuvçi axborotdan himoya qiliş töğrisida”gi Özbekiston Respublikasi Qonuni ijrosini ta’minlaş maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-oktabrdagi 848-son qarori qabul qilingan. 📌Mazkur qarorga muvofiq, axborot mahsulotlari bolalarning yoşi va ularga ta’siridan kelib çiqib, bolalar örtasida tarqatilişi çeklangan hamda taqiqlangan axborot mahsulotlariga ajratiladi. 🔍 Axborot mahsulotining yoş toifasini belgilaşda uning mavzusi, janri, mazmuni va badiiy bezagi, muayyan yoşdagi bolalar tomonidan axborotning qabul qilinişi, şuningdek, uning bolalar soğliğiga zarar yetkaziş ehtimoli hisobga olinadi. Şunga köra, bolalar örtasida tarqatilişi çeklangan axborot mahsulotlariga «0+», «7+», «12+» va «16+» yoş toifasi belgilari, bolalar örtasida tarqatilişi taqiqlangan axborot mahsulotlariga esa «18+» belgisi qöyiladi. 📊Yuqoridagi infografikada Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-oktabrdagi 848-son qaroriga muvofiq har bir yoş toifasiga möljallangan axborot mahsulotlari keltirilgan. “Özkomnazorat” inspeksiyasi Axborot xizmati ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramПосты канала Axborotuz
👍👍👍👍👍👍 | #Рақобат_билимдони #Raqobat_bilimdoni “Рақобат билимдони” онлайн викторинаси эълон қилинди 🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билимдони” онлайн викторинасини ўтказилади. 📌 Иштирок этиш шартлари: 🟢жорий йилнинг 23 ноябридан @raqobat_tanlovbot орқали рўйхатдан ўтиш; 🟢Қўмитанинг Телеграм ва Инстаграм саҳифаларига обуна бўлиш; 🟢3 нафар дўстни таклиф қилиш. ⏰ Викторина 27 ноябрь куни соат 09:00 дан 23:59 га қадар бўлиб ўтади. 🎉 Ғолиблар эгаллаган ўринларига кўра қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади: 🥇 1-ўрин — планшет; 🥈 2-ўрин — смартфон; 🥉 3-ўрин — телевизор. 🏆 Ғолиблар 5 декабрь — Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда тақдирланади. Батафсил маълумотни Қўмитанинг www.raqobat.gov.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан ҳамда 71 207 47 00 телефон рақами орқали олиш мумкин. ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга сафари чоғида набираси Шавкатбекка йўллаган мактуби жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramОлийгоҳ ва техникумларга қабулда 11-синф якуний имтиҳони натижаларини ҳисобга олиш таклиф этилмоқда Мактаб ўқувчиларини баҳолаш ва имтиҳондан ўтказишнинг янги тартиби юзасидан жамоатчилик фикри ўрганилмоқда. Таклифга кўра, 11-синфдаги ягона давлат имтиҳони натижаси мактабни битириш, шунингдек, олийгоҳ ёки техникумга кириш учун ҳисобга олинади. Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда: – 4-синфда ўқиш, математика ва табиий фанлардан диагностик тест ўтказилади. Натижа баҳоланмайди ва ўқувчининг кейинги синфга ўтишига таъсир қилмайди; – 7-синфда касбий қизиқиш ва мантиқий фикрлашни аниқлашга қаратилган диагностика ўтказилади. Натижаси тавсиявий хусусиятга эга бўлади; – 9-синфда асосий давлат имтиҳони ўтказилади. Унинг натижаси шаҳодатномага киритилиб, академик лицей ёки техникумга қабулда ҳисобга олинади. Ўқувчининг 10-синфда таълимни давом эттириш ҳуқуқи сақланади. Янги тартибни 2027/2028 ўқув йили якунида Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синовдан ўтказиш режалаштирилган. Синов натижалари таълим муассасаларига қабулга таъсир қилмайди. 2028/2029 ўқув йили якунидан бошлаб тартибни барча ҳудудларда жорий этиш кўзда тутилмоқда. Сўровномада иштирок этиш ✍️🌟@axborotuz
Открыть в Telegram👍 Бизнес-омбудсман аралашуви билан терини қайта ишловчи корхонага солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконияти яратилди Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “А.А.Ch.” МЧЖ раҳбари корхонага қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини қўллашда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Мурожаатда корхона терини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланишига қарамай, ер, мол-мулк ва фойда солиқлари бўйича имтиёзлардан фойдалана олмаётгани билдирилган. Аниқланишича, корхонанинг имтиёздан фойдаланиш бўйича Солиқ қўмитасига йўллаган мурожаати унинг фаолияти терини қайта ишлаш йўналишига мос келмаслиги сабабли рад этилган. Бироқ, ҳудудий солиқ инспекцияси томонидан ўтказилган мониторингда жамиятнинг айнан терини қайта ишлаш билан шуғулланиши қайд этилиб маълумотнома расмийлаштирилган. ✅Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сон Фармонига мувофиқ, терини қайта ишловчи ташкилотлар учун ер, мол-мулк ва фойда солиқлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2029-йил 1-январга қадар узайтирилган. ✅ Мазкур ҳолат юзасидан Вакил девони томонидан назорат қилувчи органга расмий сўров киритилди. Натижада бу масала қайта кўриб чиқилиб, корхонага солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича техник имконият яратиб берилди. ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramПереслано из Jurnalistuz
Нега дўконга битта нарса олиш учун кириб, бир сумка маҳсулот билан чиқамиз? Сизда ҳам шундай бўлганми? Дўконга фақат нон ёки сут олиш учун кирасиз. Аммо дўкондан чиқаётганизда қўлингизда бир қанча маҳсулот бўлади. Энг қизиғи, уларнинг аксариятини сотиб олишни умуман режалаштирмагансиз. Бу — савдо маркетингидаги психологик усуллар натижаси. Груин эффекти — харидорнинг диққати, одатлари, ҳиссиётлари ва қарор қабул қилиш жараёнини ўрганади, кўпроқ маҳсулот сотишга мос муҳит яратилади. Маркетингнинг асосий мақсадларидан бири — харидорни дўконга киритиш эмас, балки уни режалаштирганидан кўпроқ маҳсулот сотиб олишга ундашдир. Дўкондаги маҳсулотларнинг жойлашувидан тортиб, чегирма ва акцияларгача ҳаммаси бизни кўпроқ харид қилишга ундаши мумкин. Бир нарса оламан деб кириб, керак бўлмаган нарсаларни ҳам саватга солиб қўямиз Савдо эгалари эса бизнинг ҳар бир ортиқча харидимиздан фойда кўради. Шунинг учун дўконга борганда рўйхат билан борган маъқул, иложи бўлса рўйхатга етадиган пул билан ҳам. @jurnalistuz
Открыть в Telegram«Ўзархив» агентлиги 18 ноябрь – Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан байроққа оид тарихий ҳужжатлар нусхасини тақдим этди. Улар орасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун, уни амалга киритиш ҳақидаги Олий Кенгаш қарори ҳамда байроқ чизмаси бор. Мазкур ҳужжатлар бугунги кунда Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда. ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramКИБЕРХАВФСИЗЛИК АСОСЛАРИ Хизмат ва шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш, кучли пароллар ва икки босқичли аутентификация ХАВФСИЗЛИК — БАРЧАМИЗНИНГ МАСЪУЛИЯТИМИЗ! “Ўзкомназорат” инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий бўлими ✍️🌟@axborotuz
Открыть в TelegramAmazon уй учун учувчи камера ва бизнес объектлари учун қўриқчи роботни тақдим этди Amazon’га қарашли Ring компанияси Ring Drone Cam учувчи камераси ва Ring Rover Cam ғилдиракли қўриқчи роботини тақдим этди. Учувчи камера уй ичида белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Датчик ёки сигнализациядан хабар келганда, олдиндан белгиланган нуқтага учиб бориб, тасвирни фойдаланувчи телефонига узатади. Бизнес объектлари учун мўлжалланган робот эса хоналарни жадвал асосида айланиб, вазиятни назорат қилади. Ҳар икки қурилма сунъий интеллект ёрдамида хоналар харитасини тузади ва тўсиқларни четлаб ўтади. Роботни АҚШда етказиб бериш 2026 йил декабрда, учувчи камераники эса 2027 йил январда бошланиши режалаштирилган. ✍️🌟@axborotuz
Открыть в Telegram