🌿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: — «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга бирор яхшиликни ўргатинг», — деди. Шунда Набий ﷺ унинг қўлидан тутдилар ва: — «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар», — дедилар. Аъробий бу зикрларни бармоқлари билан санаб олди-да, бироз юриб кетди. Кейин ўйланиб, яна Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига қайтиб келди. Набий ﷺ табассум қилиб: — «Бу бечора ўйланиб қолибди», — дедилар. Аъробий: — «Эй Аллоҳнинг Расули! “Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар” дедингиз. Бунинг барчаси Аллоҳ учун экан. Мен учун-чи?» — деди. Шунда Набий ﷺ дедилар: — «Эй аъробий! Агар “Субҳаналлоҳ” десанг, Аллоҳ: “Рост айтдинг”, дейди. — Агар “Алҳамдулиллаҳ” десанг, Аллоҳ: “Рост айтдинг”, дейди. — Агар “Ла илаҳа иллаллоҳ” десанг, Аллоҳ: “Рост айтдинг”, дейди. — Агар “Аллоҳу акбар” десанг, Аллоҳ: “Рост айтдинг”, дейди. — Агар “Эй Аллоҳ, мени мағфират қил!” десанг, Аллоҳ: “Сенинг гуноҳингни кечирдим”, дейди. — Агар “Эй Аллоҳ, менга раҳм қил!” десанг, Аллоҳ: “Сенга раҳм қилдим”, дейди. — Агар “Эй Аллоҳ, менга ризқ бер!” десанг, Аллоҳ: “Сенга ризқ бердим”, дейди». Шунда аъробий ушбу етти калимани қўлида бармоқлари билан санаб олди-да, хотиржамлик билан йўлига равона бўлди. Субҳаналлоҳ... Бир неча оғиз зикр — Аллоҳ наздида нақадар улуғ, банда учун эса нақадар катта хазина! 🌿
Открыть в TelegramПосты канала Asaka_Ziyo
👁 Куришни 7 кун ичида тикланг! 📣 Буни қул-лаган инсон очки тақмайди… Кўз нури пасайиши табиий деганлар адашган. Уни қайта тиклаш — мумкин. Ҳам табиий, ҳам осон усул билан. “Зрение” си паст дўстларга юборамиз. 👇 БАТАФСИЛ:👇 https://dexxpress.uz/kristal-5 https://dexxpress.uz/kristal-5 https://dexxpress.uz/kristal-5 (Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг) ☎️ Махсулот сони чекланган! Шошилинг!
Открыть в Telegram#Видео #азон 📹 Ҳар бир фарз намозига азон айтиш шартми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Открыть в Telegram🕊«Қалблари қушларнинг қалбидек...» «Пайғамбаримиз صلى الله عليه وسلم саҳобаларининг эътиборини қалб юмшоқлиги (карамлиги) нақадар муҳимлигига қаратиб шундай дедилар: «Жаннатга қалблари қушларнинг қалбидек (покиза, юмшоқ ва таваккулли) бўлган қавмлар киради!» ✍️ Муаллиф мушоҳадаси «Мен эса айтаманки: Аллоҳ кимга юмшоқ қалб берган бўлса, демак, унга энг афзал ва мўл-кўл мукофотни инъом этибди! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, ҳеч кимнинг дилини оғритмаслик учун сўзларини саралаб гапиради! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, одамларга яқин, улар билан тез чиқишиб кетадиган ва меҳр-оқибатлидир! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, вазмин, мулойим, ғазаби секин келадиган ва тез кечиримлидир! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, сотаётганда ҳам, сотиб олаётганда ҳам, ҳақини талаб қилаётганда ҳам бағрикенгдир! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, ёмғир кабидир — қаерга ёғса, ўша ерга нафи тегади! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, одамлар орасида уларнинг кўнглини кўтариб, дилларига озор етган жойларини малҳамлаб юради! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, одамларнинг эҳтиёжларидан хабар олади, миннат ва озорсиз эҳсон қилади! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, одамлар ўз жароҳатларини унга ишониб топширадиган хавфсиз бошпанадир! ● Ҳавас бўлсин шундай инсонгаки, чорсизларга бошпана, қўрққанларга паноҳ ва ғамингизга таскиндир! ● Ҳавас бўлсин Аллоҳга, Унинг бандаларини яхши кўриш орқали ибодат қилган ҳар бир инсонга!» 🌐Telegram🌐Web App💀Telegram App
Открыть в Telegram🤎 Ўзинг қилмаган иш билан фахрланма: 🤩 Ҳусну жамолинг билан фахрланма, чунки уни сен яратмагансан. 👨👩👧👦 Наслу насабинг билан ҳам фахрланма, чунки уни сен танламагансан. ⭐️ Аммо одоб-ахлоқинг билан фахрланавер, чунки улар билан ўзинг безангансан. 🌐Telegram🌐Web App💀Telegram App
Открыть в Telegram🕌Шаҳобиддин домла 🎙 «#Мр3_» 🌙 @Asaka_Ziyo ✅ канали учун. 🌐Telegram🌐Web App💀Telegram App
Открыть в Telegram✅ #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ. ⤵️ (Асака тумани учун ) 📣 Мелодий 2026-йил 20-ноябр Ҳижрий 1448 йил 9-Жумадус соний ойи ⊱•••┈••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈••┈•••⊰ 📿Таҳажжуд: 01:30-4:30 ⏳Субҳ: 05:50 ☀️Бомдод: 06:30 ☀️Пешин: 12:50 ⛅️Аср: 15:15 ☀️Шом: 16:55 🌙Хуфтон: 18:40 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). ⊱•┈•••❁•⊰✿🌙✿⊱•❁••┈•⊰ 🕌📿Яқинларингизга ҳам улашинг!📱☁️🖥 🌐Telegram🌐Web App💀Telegram App
Открыть в Telegram📌 «#Mp3_Quran_Kahf» 📖 Каҳф сураси 📖 سورة الكهف 🎤 Шайх Алижон қори ⏳ Давомийлиги: 37:59 дақиқа 🌙 @Asaka_Ziyo ➖ канали учун✅ 🌐Telegram🌐Web App💀Telegram App
Открыть в Telegram📖Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади. Уни очсанг, шайтон йиғлайди. ☪«Бисмиллаҳ»ни айтсанг, ичидан зил кетади. Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади. 🌷Ушбу ҳикматни бировлар билан баҳам кўрмоқчи бўлсанг, сени тўхтатишга ҳаракат қилади. Бироқ иймонинг шайтондан кучлидир, иншааллоҳ. 🌟Бу ҳикматни тарқатгин, иншааллоҳ, сенга ажр бўлади. 🌐Telegram🌐Web App
Открыть в Telegram📖Бир ҳикмат мени ҳайратга солди: 🌳«Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин. Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади». 💭Демак, биргина ёмон иш билан ҳаётингдаги миллионлаб яхши ишларингни куйдириб юборишинг мумкин. 🌐Telegram🌐Web App
Открыть в TelegramСАЛАМ САВДОСИ #савдо ❓ 2287-САВОЛ: Мен бир деҳқонга ўн миллион сўм қарз берган эдим, аммо у қарзини ўз вақтида қайтара олмади. Ҳозир у билан савдо битими тузиб, уч ойдан кейин менга ҳар бир килоси 5000 сўмдан, жами 2000 кг буғдой беришига келишсам бўладими? Шунда берган қарзим ўша буғдойнинг пули сифатида ҳисобланиб кетарди. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки уч ойдан кейин буғдой бериш ҳақида шартнома тузиш салам савдоси ҳисобланади. Шариатга кўра, салам савдосида маҳсулотнинг пули тўлалигича нақд тўланиши шарт қилинган. Сотувчининг зиммасидаги қарз эвазига салам битими тузиш мумкин эмас. Бу ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган: وَلَوْ أَرَادَ رَبُّ السَّلَمِ أَنْ يَجْعَلَ الدَّيْنَ الَّذِي فِي ذِمَّةِ الْمُسْلَمِ إِلَيْهِ رَأْسَ مَالِ سَلَمٍ، فَإِنَّ ذَلِكَ غَيْرُ جَائِزٍ عِنْدَ جُمْهُورِ الْفُقَهَاءِ مِنَ الْحَنَفِيَّةِ وَالشَّافِعِيَّةِ وَالْحَنَابِلَةِ وَمَالِكٍ وَالْأَوْزَاعِيِّ وَالثَّوْرِيِّ وَغَيْرِهِمْ، لِأَنَّهُ يُؤَدِّي إِلَى بَيْعِ الدَّيْنِ بِالدَّيْنِ. “Агар салам шартномасида сотувчи зиммасида бўлган қарзни салам шартномасининг бошланғич бадали қилиб белгилашни хоҳласа, бу жумҳур фуқаҳолар: ҳанафийлар, шофеъийлар, ҳанбалийлар, Имом Молик, Авзоий, Саврий ва бошқа уламолар наздида жоиз эмас. Чунки бу қарзни қарзга сотишга олиб келади” (“Ал-Мавсуатул-фиқҳийя ал-Кувайтийя” китоби). Агар деҳқон сиздан бўлган ўн миллион қарзи эвазига бугунги кундаги бозор нархида маълум бир миқдордаги буғдойни ҳозир берса ва сиз бунга рози бўлсангиз, жоиз бўлади. Зеро, ҳанафий мазҳабида олдиндан келишмаган ҳолда қарзни тўлаш пайтида бошқа жинсдаги мол билан ўзаро розилик асосида адо қилиш жоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Открыть в Telegram☪️ يَا وَابِصَةُ، اسْتَفْتِ قَلْبَكَ، الْبِرُّ مَا اطْمَأَنَّتْ إِلَيْهِ النَّفْسُ، وَاطْمَأَنَّ إِلَيْهِ الْقَلْبُ، وَالْإِثْمُ مَا حَاكَ فِي الْقَلْبِ، وَتَرَدَّدَ فِي الصَّدْرِ، وَإِنْ أَفْتَاكَ النَّاسُ وَأَفْتَوْكَ. 🌙 «Эй Вобиса! Қалбингдан сўра. Яхшилик — нафс унга хотиржам бўлган ва қалб унга таскин топган нарсадир. 🌙 Гуноҳ эса қалбингда безовталик пайдо қиладиган, кўксингда тараддуд уйғотадиган нарсадир, гарчи одамлар сенга (унинг жоизлиги ҳақида) фатво берсалар ҳам, сенга фатво берсалар ҳам». Имом Ахмад ва Доримий ривояти. 📉 Telegram 🕸 Web App
Открыть в Telegram