Бир ой муқаддам Асакадаги марказий «Холид ибн Валид» жоме масжидининг янги қозонхонаси учун хайрия — эҳсон эълон қилган эдик. Саховатпеша, қалби дарё инсонларнинг кўмаги билан бу хайрли иш амалга ошди. Мана бугун қозонхона тўла қувват, аъло даражада ишлаб турибди. Совуқ кунларда масжид хонақоҳи намозхонлар учун гўзал ва мўътадил иссиқликда. Ибодатга келган ҳар бир банданинг юзида хотиржамлик, қалбида шукроналик. Бир сўмми, бир соат меҳнатми ёки чин дилдан қилинган бир оғиз дуоми — бари шу натижага сабаб бўлди. Эҳсон қилган саховатли ака-ука ва опа-сингилларимиздан, кеча-кундуз меҳнат қилган уста-устакорлардан, холис дуода бўлган барчадан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Қилган эҳсонларининг ажрини ўзларига ҳам, оилаларига ҳам барокат, сиҳат-саломатлик ва хайр-барака қилиб қайтарсин. Омин! 🤲
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 13 000 |
| 7 ч | 15 000 |
- Через 6 часов15 000
- Всего сейчас15 000