#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мўмин киши тақводан кейин солиҳа аёлдан ҳам яхшироқ неъматга эга бўлолмайди. Солиҳа аёлга эри буйруқ қилса, итоат этади; назар қилиб боқса, кўзни қувнатиб, шод этади; унга боғлиқ қасам ичса, эрнинг қасамини буздирмайди; эр уйда йўқлигида ўзи ва эрининг бойлигига қўриқчи бўлади”. Имом Ибн Можа ривояти https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в TelegramПосты канала Ar-Rohman.uz
#Ҳадис Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга фарзанд неъмати берилмади. Менинг фарзандим йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен истиғфор ва садақани кўп қилмайсанми? Мана шулар сабабли сен фарзанд кўрасан», - дедилар. Шундан сўнг ҳалиги киши кўп садақа берадиган ва кўп истиғфор айтадиган бўлди ва тўққиз ўғил кўрди». «Имом Аъзам» китобидан. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram«Агар Қиёмат қоим бўлса-ю ва бирортангизнинг қўлида кўчат (ёки ниҳол) бўлса, уни экиб қўйсин». Имом Бухорий, «Ал-Адаб ал-муфрад». https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ўзи эркак бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини аёлларга ўхшатувчини ҳамда ўзи аёл бўлатуриб хатти-ҳаракати ва сўзлашишини эркакларга ўхшатувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатладилар. Бошқа ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакларга ўхшатувчи аёлни лаънатладилар. Имом Бухорий ривояти. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Мўмин – одамлар жону моллари учун ун дан хавотир олмайдиган инсондир. “Жавомиъул калим” китобидан https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Намоз_вақтлари "Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди: 🕰 БОМДОД 06:30 🕰 ПЕШИН 13:00 🕰 АСР 15:30 🕰 ШОМ 17:05 🕰 ХУФТОН 19:00 "Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" . (Нисо сураси 103 -оят) Дўстларингизга хам улашинг !!! 👇👇 https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram«Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин» Луқмон сураси, 18-оят. Яҳё ибн Маъин роҳимаҳуллоҳ айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбал каби одамни кўрмадим. Эллик йил бирга бўлдим, бирон марта ўзидаги тақво, яхши хислат билан мақтанмади. Доим «Биз бечораҳол одамлармиз», дерди». • Камтар бўлинг! Ўзингизни паст олинг. • Мол-давлатингиз сизни кибрли қиляптими, демак, у фақирликдир. • Илмингиз сизни кеккайтиряптими, демак, у жоҳилликдир. • Мансабингиз сизни зуғумга чорлаяптими, демак, у қулашдир. • Кучингиз сизни жаббор қиляптими, демак, у заифликдир. • Ҳақиқий бойлик, ҳурмат, илм... аслида камтар одамларда бўлади. “Қуръондан мактублар”дан https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в TelegramИслом раҳмат ва марҳамат динидир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига хатоларини тузатиш, гуноҳлар юкидан халос бўлиш эшигини доимо очиб қўйган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир”. (“Ҳуд” сураси 114-оят). https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в TelegramСўра, сенга берилади. Сўра... Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар. Имом Термизий ривояти. 📿Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в TelegramКим беш вақт намозни жамоат билан мунтазам адо этса, Аллоҳ таоло унга беш хислатни ато этади: 1. Ризқидаги тангликни ундан кўтаради. 2. Қабр азобини ундан кўтаради. 3. Амаллар китоби ўнг қўлига берилади. 4. Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади. 5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради. 📚 «Танбеҳул ғофилийн», 102-бет. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#juma JumaMuborak Payg‘ambarimiz ﷺ shafoatiga eng haqli odam u zotga eng ko‘p salavot aytgan kishidir. U zotga salavot aytish uchun eng afzal kun – juma kunidir Bugun Juma Salovatlarni keragidanda ziyoda ayting اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد Eslating! Zero, eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur. Zariyat surasi 55-oyat. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир», Талоқ сураси, 2 – оят. Содиқ банда муқаррар равишда синов ва қийинчиликларга дуч келади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ унга (ўша қийинчиликлардан) чиқиш йўлини ато этди. Йўқса, (Аллоҳ бандасини) уларга умуман киришидан ҳам асраб қолган бўлар эди-ку. Изоҳ: Агар Аллоҳ содиқ бандаларини синовларга умуман дучор қилмаслиги керак бўлганида, уларни бутунлай қийинчиликлардан ҳимоя қилган бўлар эди. Лекин синовларнинг ҳикмати – банда чиқиш йўлини топиб, Раббига янада яқинлашишидир. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram🌿 САБР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОЯТЛАР Қуръони Каримда сабрнинг фазилати ва сабр қилувчиларга бериладиган улуғ мукофотлар ҳақида кўплаб оятлар келган. 📖 «Инсон» сураси, 12-оят: «Ва уларни сабр қилганлари учун жаннат ва ипак билан мукофотлади». 📖 «Наҳл» сураси, 127-оят: «Сабр қил! Сенинг сабринг фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир». 📖 «Бақара» сураси, 45-оят: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар». 📖 «Бақара» сураси, 153-оят: «Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир». 📖 «Бақара» сураси, 155-оят: «Сабр қилувчиларга хушхабар бер». 📖 «Мўминун» сураси, 111-оят: «Бугун Мен уларни сабр қилганлари учун мукофотладим». 📖 «Оли Имрон» сураси, 200-оят: «Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг, сабрда устун келинг ва (динингиз ҳимоясида) шай туринг!». 📖 «Аср» сураси, 3-оят: «...ва бир-бирларини ҳаққа тавсия қилган ва бир-бирларини сабрга тавсия қилганлардир». 📖 «Муззаммил» сураси, 10-оят: «Ва улар айтаётган нарсаларга сабр қил ҳамда улардан гўзал тарзда узоқлаш». 📖 «Раъд» сураси, 24-оят: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!». 📖 «Фурқон» сураси, 75-оят: «Ана ўшалар сабр қилганлари учун юксак даражалар (жаннат) билан мукофотланурлар». 📖 «Аҳқоф» сураси, 35-оят: «Бас, (эй Муҳаммад), пайғамбарлардан азм-матонат эгалари сабр қилганларидек сабр қил». 📖 «Ҳуд» сураси, 49-оят: «Бас, сабр қил. Албатта, гўзал оқибат тақводорларникидир». 📖 «Қалам» сураси, 48-оят: «Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил». 📖 «Фусссилат» сураси, 35-оят: «Унга фақат сабр қилганларгина эришарлар». 🤲 Аллоҳ таоло барчамизни сабрли ва матонатли бандаларидан қилсин. Омин! https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморларни зиёрат қилиб, уларнинг кўнглини кўтарардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор кўргани борсалар: “Сен учун (зарарли) бир нарса йўқ, иншааллоҳ, бу сенга гуноҳлардан покланишдир”, дер эдилар». Имом Бухорий ривояти. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Неъматларни исроф қилманг! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Исроф қилмаган ҳолингизда енглар, ичинглар, кийининглар, чунки Аллоҳ Ўз неъматларини бандаларида кўришни хоҳлайди”. Имом Аҳмад ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг! https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram#Ҳадис Абу Зар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй бандаларим! Сизлар эртаю кеч гуноҳ қиласизлар. Мен эса барча гуноҳларни кечириб юбораман. Шундай экан, Менга истиғфор айтинглар, (сизларни) мағфират этаман”. Имом Муслим, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Шарҳ: Бандалар туну кун гуноҳ содир этсалар ҳам Аллоҳ фазли билан гуноҳларни кечириб юборади. Аллоҳ – меҳрибон, карами кенг Зот. Бандаси қанча катта гуноҳга ботсаям, исѐн қилса ҳам чин дилдан тавбага юзланса, Аллоҳ унинг айбидан ўтади. Мўминнинг бахти ҳам шунда. У билиб-билмай хато қилса, гуноҳини тан олиб, ихлос билан Аллоҳга юзланади, тавба қилади, қилмишига афсусланади, кўп истиғфор айтади. Шу билан кўксини тоғдек босиб турган айбдорлик юкидан, оғир руҳий зўриқишдан халос бўлади. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram🤝 Исломда муносабатларнинг энг олийси ⏺️Дўстликнинг энг содиғи — сизни гуноҳдан қайтариб, жаннатга етаклайдиган содиқ дўст. ⏺️Таомларнинг энг баракалиси — кўпчилик билан бирга ва шерикликда ейилган таом. ⏺️Яхшиликларнинг энг ҳақлиси — аввало ота-онага, сўнг аҳли аёл ва фарзандларга қилинган яхшилик. ⏺️Қўшничиликнинг энг афзали — қўшниси унинг ёмонлигидан (тили ва қўлидан) омон бўлган қўшничилик. ⏺️Қарзнинг энг чиройлиси (Қарзи ҳасан) — Аллоҳ йўлида эҳтиёжмандга берилиб, қайтиши қистаб сўралмайдиган қарз. ⏺️Тарбиянинг энг намуналиси — фарзандга сўз билан эмас, шахсий гўзал амал билан берилган тарбия. https://t.me/ArRohman_uz
Открыть в Telegram