Эронда хонанда аёл концертда ҳижобсиз қўшиқ куйлагани учун 74 дарра уриш жазосига ҳукм қилинди ва жазо ижро этилди. Жазо ижроси 2024 йилда ўша концерт бўлиб ўтган Қум шаҳрида амалга оширилди. Маҳаллий “донишманд”ларнинг айтишича, қонун бўйича аёлларга яккахон ашула айтиш ва жамоат жойларида рўмолсиз юриш мумкин эмас. Қолаверса, қўшиқчи Парасту Аҳмадийнинг бир ўзи зерикиб қолмасин деб гуруҳидаги тўртта созанда болани ҳам 74 маротаба қамчилабди. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramПосты канала АнтиЗомби
Кўпинча коррупция ҳақида гап кетганда, ҳаёлга фақат йирик бюджет маблағлари ёки катта лавозимдаги шахслар келади. Аслида тизимни ичидан емирадиган нарса кўпинча “майда” келишувлар, “таниш-билиш” ва “тезлаштириб бериш” учун беғараздек кўринадиган ёрдамлардан бошланади. Давлат хариди, қурилиш, тиббиёт ёки таълимдаги жараён қонун асосида эмас, “келишув” орқали ишласа, йўл, уй, хизмат ёки диплом сифати пасаяди. Бунинг бадалини эса оддий фуқаро тўлайди. Қонун бўйича ишлаган, билимга таянган ёки тендерда ҳалол қатнашган одам ўрнига айланма йўлни танлаган ютиб чиқса, жамиятда “ҳалоллик фойда бермайди” деган хавфли кайфият шаклланади. Институтларга ва қонунга ишонч камайган жойда тартиб ўрнини норасмий савдолашув эгаллайди. Бундай муҳитда узоқ муддатли инвестиция ҳам, барқарор ривожланиш ҳам қийинлашади. Коррупцияни фақат жазо билан тўхтатиб бўлмайди - жараёнларни соддалаштириш, рақамлаштириш, маълумотларни очиқ қилиш ва энг асосийси “ҳамма шундай қилади-ку” деган одатдан воз кечиш лозим. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в Telegram#lirikchekinish Халқ ижодкордир, халқ яратувчидир! Халқ ижодидан…. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramҲайқираман, тоғлар бағридан Гумбурлаган садо келади. Томоқ йиртиб бақирганинг билан Кредитингни ким тўлаб беради?! Ҳайқираман, тоғлар бағридан Тош-қоядан садо келади. “Психолог”нинг чўнтак қаъридан Яна бир курс пули келади! https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramЧиноз ва Зангиотада ноқонуний “ҳужра”чилар қўлга тушди Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган навбатдаги “рейд” давомида ўз хонадонини яширин таълим марказига айлантириб олган икки нафар “уддабурон”ларнинг фаолиятига чек қўйилди. Маълум бўлишича, 1973 й.т. Чиноз туманида яшовчи Қ.М.Б. ва 2005 й.т. Зангиота туманида яшовчи И.А.И. лар ҳеч қандай рухсатномасиз, уй шароитида ҳужра ташкил қилишган. Энг ёмони улар қонунни четлаб ўтиб, ҳали оқ-қорани танимаган вояга етмаган болаларга ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келишган. Бироқ, “кўза кунда эмас, кунида синади” деганларидек, тезкор ходимларнинг назаридан четда қолишмади. Ҳозирда ушбу “муаллим”ларга нисбатан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган. Қонун олдида жавоб бериш вақти келди. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramЖорж Оруэллнинг “1984” романи иллюстрацияси. Жонатан Бёртон https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в Telegram🏳 Афғонистонда аёллар тиббий ёрдамдан маҳрум бўлмоқда, — The Guardian Нашр ёзишича, «Толибон» эркак шифокорларга аёлларни қабул қилишни тақиқлаган. 2024 йилдан буён эса аёл тиббиёт ходимлари тайёрланмаяпти ва ишга қабул қилинмаяпти. Маълум қилинишича, айрим вилоятларда аёл беморни аёл тиббиёт ходими ёки эркак васийсиз кўрикдан ўтказишмайди. Балх вилоятида эса аёлларга исми билан мурожаат қилиш тақиқланган — рецептларда улар «биби» сўзи билан қайд этилади. Натижада аёллар ҳатто шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳолатларда ҳам даволаниш имкониятидан маҳрум қолмоқда. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramГрыжа (чурра)ни даволаш: - сузиш❌ - турникда осилиб туриш❌ - бошқа машғулотлар❌ - пархез❌ - тиббий даволаниш❌ - жарроҳлик амалиёти❌ - Иқбол табиб✅ Энди аниқ футболимиз ривожланади, чемпион бўламиз! Чунки бизда Иқбол табиб бор) https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в Telegram🇰🇿 Қозоғистон Президенти Тўқаев фуқароларни "Иншаллаҳ" ёки "Алҳамдулиллаҳ" каби арабча сўзлар ўрнига анъанавий қозоқ ибораларини қўллашга чақирди 2026 йил 10 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Остонада Халқаро «Қазақ тілі» жамиятининг X қурилтойида нутқ сўзлади. У қозоқ тилида диний мазмундаги анъанавий сўзлар ўрнига арабча ибораларнинг тобора кўпроқ ишлатилаётганини танқид қилди. "Биз қозоқлармиз, араблар эмасмиз", — деди у. https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в TelegramТожикистонда ИИВ сеҳргар, фолбин ва фоҳишаларни рўйхатга ола бошлади. Шунингдек, махсус базага “сохта муллалар”, жинсий хизмат кўрсатувчиларнинг мижозлари ва уларнинг яқинлари ҳам киритилмоқда. Санаб ўтилган тоифалар устидан назорат ўрнатилади, фуқароларни эса рўйхатга тушиб қолмаслик учун улар билан мулоқотдан қочишга чақирмоқда. Мазкур рўйхатга “сохта табиблар”ни ҳам қўшиш жоиз! https://t.me/anti_zombi_uzb
Открыть в Telegram