⚡️БУНАҚАСИ БЎЛИШИ ҚИЙИН: Трактор ўз ҳайдовчисини ташлаб, "қочиб қолди". Ҳайрият-ки, ортидан югурган ўнлаб одамлар охирида "қочоқ"ни тўхтатишди. ▪️▪️▪️ AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в TelegramПосты канала AGROBLOGER
🌐ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ҚАЙСИ? 1 КИЛОГРАММИ ҚАНЧА ТУРАДИ? Кимдир пахта етиштиради, кимдир буғдой, яна кимдир сабзавот, аммо дунёда шундай қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари борки, уларнинг 1 килограмми учун минглаб доллар тўлашади. Келинг, дунёдаги энг қиммат ва ноёб аграр маҳсулотлар билан танишамиз. 1. ОҚ ТРЮФЕЛЬ, ЕР ОСТИДАГИ ОЛТИН. Италиянинг Альба ҳудудида ўсадиган оқ трюфель дунёдаги энг қиммат деликатес маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Бозор нархи: тахминан 4000–6000 евро/кг (мавсум ва сифатига қараб). 2022 йилда хайрия аукционида 950 граммлик трюфельлар тўплами 184000 еврога сотилган! Қимматлигига сабаблар: - Табиатда кам учрайди. - Уни етиштириш жуда мураккаб. - Махсус ўргатилган итлар ёрдамида топилади. - Ҳосил миқдори об-ҳаво ва тупроқ шароитига боғлиқ. 2. ЗАЪФАРОН ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ЗИРАВОРДИР. Заъфарон гулнинг учта қизил тумшуқчасидан олинади. Сифатига қараб, 1 килограмм заъфарон бир неча минг долларга баҳоланиши мумкин. 1 килограмм қуруқ заъфарон олиш учун тахминан 150–200 минг дона гул териш талаб этилади. Афзалликлари: - Кам майдонда етиштириш мумкин. - Маҳсулот қиймати юқори. - Халқаро бозорда талаб мавжуд. 3. ВАНИЛЬ ДУНЁДАГИ ЭНГ ҚИММАТ ЗИРАВОРЛАРДАН БИРИДИР. Ваниль асосан Мадагаскар, Индонезия ва бошқа тропик мамлакатларда етиштирилади. 2026 йил август ойида Мадагаскардан экспорт қилинадиган юқори сифатли ванильнинг айрим турлари учун тахминан 64–79 доллар/кг нарх кўрсатилган. Қизиғи шундаки, ваниль гулларини кўп ҳолларда қўлда чанглатишга тўғри келади. 4. МАЦУТАКЕ ЯПОНИЯНИНГ НОЁБ ҚЎЗИҚОРИНИДИР. Бу қўзиқорин асосан Япония ва Осиёнинг айрим мамлакатларида учрайди. Ноёб ва юқори сифатли навлари учун нарх бир неча юз доллардан минглаб долларгача етиши мумкин. Уни сунъий шароитда етиштириш ҳали ҳам жуда мураккаб. 5. ЮБАРИ КИНГ ҚОВУНИ ЯПОНИЯДАГИ ЛЮКС МАҲСУЛОТ ҲИСОБЛАНАДИ. У Японияда етиштириладиган энг машҳур қовун нави ҳисобланади. Айрим махсус аукционларда бир жуфт қовун ўн минглаб долларга сотилган. Юбарининг нархи фақат таъмига эмас, ташқи кўриниши, шакли, ширинлиги ва сифатига ҳам боғлиқ. БУ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛИШИ МУМКИН? Бизнинг иқлимимизда заъфарон етиштириш имкониятлари мавжуд. Шунингдек, қўзиқоринчилик, иссиқхонада ноёб маҳсулотлар етиштириш ва бошқа юқори қийматли йўналишларни ҳам ўрганиш мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик керак-ки, юқори бозор нархи юқори фойда дегани эмас. Етиштириш таннархи, ҳосилдорлик, сифат ва экспорт бозори ҳам муҳим. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🌦5 КУНЛИК ОБ-ҲАВО: 24 НОЯБРДАН 28 НОЯБРГАЧА! 1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 24 ноябр: кундузи +11°, кечаси +6°. Ёғингарчилик кутилмайди. 25 ноябр: кундузи +18°, кечаси +2°. Кундузи қуруқ, кечаси ёмғир эҳтимоли бор. 26 ноябр: кундузи +10°, кечаси 0°. Ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +11°, кечаси 0°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +12°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли кам. 2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +5…+7°. Асосан қуруқ. 25 ноябр: кундузи +16…+18°, кечаси +2…+5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 26 ноябр: кундузи +8…+11°, кечаси 0…+3°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +9…+12°, кечаси -1…+2°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +10…+13°, кечаси 0…+3°. Ёмғир эҳтимоли кам. 3. БУХОРО ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16°, кечаси +8°. Ёмғир эҳтимоли кам. 25 ноябр: кундузи +25°, кечаси +12°. Қуруқ, булутли. 26 ноябр: кундузи +15°, кечаси +1°. Шамолли, ёмғир эҳтимоли кам. 27 ноябр: кундузи +14°, кечаси +2°. Қуруқ. 28 ноябр: кундузи +16°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 4. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +14…+16°, кечаси +5…+8°. Асосан қуруқ. 25 ноябр: кундузи +20…+24°, кечаси +7…+10°. Ёғингарчиликсиз. 26 ноябр: кундузи +14…+18°, кечаси +2…+6°. Шамол кучайиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +11…+15°, кечаси 0…+4°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+17°, кечаси +2…+6°. Ёмғир эҳтимоли кам. 5. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ 24 ноябрь: кундузи +16°, кечаси +8°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +23°, кечаси +9°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +24°, кечаси +6°. Ёмғир ёғиши мумкин. 27 ноябр: кундузи +12°, кечаси +4°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 6. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+16°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +22…+24°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+13°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+16°, кечаси +5…+7°. Асосан қуруқ. 7. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+17°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +20…+23°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+16°, кечаси +5…+7°. Қуруқ. 8. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +15…+17°, кечаси +7…+9°. Айрим жойларда ёмғир. 25 ноябр: кундузи +21…+23°, кечаси +8…+10°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +19…+22°, кечаси +5…+8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +11…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 9. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +18…+20°, кечаси +7…+9°. Қуруқ. 25 ноябр: кундузи +23…+25°, кечаси +8…+11°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +22…+24°, кечаси +7…+10°. Асосан қуруқ. 27 ноябр: кундузи +14…+16°, кечаси +4…+7°. Ёмғир эҳтимоли кам. 28 ноябр: кундузи +15…+18°, кечаси +5…+8°. Асосан қуруқ. 10. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +20°, кечаси +7°. Қуруқ. 25 ноябрь: кундузи +24°, кечаси +7°. Қуруқ 26 ноябр: кундузи +24°, кечаси +7°. Асосан қуруқ. 27 ноябр: кундузи +16°, кечаси +6°. Асосан қуруқ. 28 ноябр: кундузи +20°, кечаси +7°. Асосан қуруқ. 11. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 25 ноябр: кундузи +18°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 26 ноябр: кундузи +18°, кечаси +8°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +13°, кечаси +4°. Ёмғир эҳтимоли бор. 28 ноябр: кундузи +13…+15°, кечаси +4…+6°. Асосан қуруқ. 12. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16…+17°, кечаси +5…+7°. Ёмғир эҳтимоли бор. 25 ноябр: кундузи +17…+18°, кечаси +5…+7°. Қуруқ. 26 ноябр: кундузи +17…+18°, кечаси +7…+9°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +12…+14°, кечаси +3…+5°. Ёмғир. 28 ноябр: кундузи +12…+14°, кечаси +3…+5°. Асосан қуруқ. 13. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ 24 ноябр: кундузи +16°, кечаси +5°. Туман. 25 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Асосан қуруқ. 26 ноябр: кундузи +17°, кечаси +5°. Ёмғир эҳтимоли бор. 27 ноябр: кундузи +14°, кечаси +4°. Ёмғир эҳтимоли бор. 28 ноябр: кундузи +14°, кечаси +6°. Асосан қуруқ. 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram⚡️ЯХШИ НАВ-БОҒБОННИНГ РОҲАТИ: Баракасини берсин! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram⚡️БЎШ МАЙДОНИНГИЗГА НОЯБРЬ ОХИРИДА ҚАЙСИ ЭКИНЛАРНИ ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШ МУМКИН? Куз-қиш мавсумида бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва баҳорда эрта ҳосил олишни истаган деҳқонлар учун тўқсонбости экиш усули айни муддао. Ноябрь ойининг 20-санасидан декабрь ойининг 10-санасигача ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, совуққа чидамли сабзавот экинларини экиш мумкин. 1. ҚАЙСИ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ МУМКИН? Тўқсонбости усулида қуйидаги экинларни экиш тавсия этилади: - Пиёз; - Сабзи; - Ош лавлаги; - Исмоқ; - Шивит; - Кашнич; - Петрушка; - Совуққа чидамли салат навлари. 2. ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА? Уруғлар кеч кузда, ҳаво ҳарорати пасайганидан кейин экилади. Шу сабабли улар қиш давомида тупроқда сақланиб, қишки ёғингарчиликлар натижасида намликка тўйинади. Баҳорда тупроқ ҳарорати ва намлик униш учун қулай даражага етганда уруғлар униб чиқади. Натижада баҳорда одатий муддатда экилган экинларга нисбатан 20–25 кун эртароқ ҳосил олиш имконияти яратилади. 3. ЕРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ Экишдан олдин: - Майдонни бегона ўт ва ўсимлик қолдиқларидан тозаланг. - Тупроқни юмшатиб, майда кесакли ҳолатга келтиринг. - Чириган органик ўғит ва зарур минерал ўғитларни меъёрида киритинг. - Эгатларни олдиндан тайёрлаб қўйинг. - Сув тўпланиб қолмайдиган майдонни танланг. 4. УРУҒ САРФИ ВА ЭКИШ ЧУҚУРЛИГИ 70 сантиметрли эгатларга 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда экиш мумкин. 100 квадрат метр майдон учун тахминий уруғ сарфи: Масалан, сабзи 60 грамм, пиёз 160–200 грамм, ош лавлаги 160 граммга тўғри келади. Тавсия этиладиган экиш чуқурлиги: - Сабзи — 1,5–2 см. - Пиёз — 2–3 см. - Ош лавлаги — 3–4 см. - Кўкатлар — 1–2 см. 5. ҚАНДАЙ ХАТОЛАРДАН САҚЛАНИШ КЕРАК? - Жуда эрта экиш — уруғларнинг кузда униб кетишига сабаб бўлади. - Ортиқча нам тупроққа экиш — уруғларнинг чириш хавфини оширади. - Уруғларни чуқур экиш — ниҳолларнинг баҳорда қийин униб чиқишига олиб келади. - Сифатсиз уруғдан фойдаланиш — кўчат қалинлиги ва ҳосилдорликка салбий таъсир қилади. 6. ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИШ НИМА БЕРАДИ? - Баҳорда эрта ҳосил олиш имконияти. - Қишки ёғингарчилик намлигидан фойдаланиш. - Баҳорги дала ишларини қисқартириш. - Бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш. - Эртаги маҳсулотни бозорга чиқариб, қўшимча даромад олиш. ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕРЛАРГА ТАВСИЯ: Бўш турган ерларингизни бекор қолдирманг. Ҳудудингиз иқлимига мос навларни танлаб, тўқсонбости экишни ўз вақтида амалга оширинг. Унутманг, эртаки ҳосилнинг асоси, бу кузда тўғри бажарилган агротехник тадбирлардир! ⚠️Маълумотни улашинг! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в TelegramПереслано из ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️ҲАРОРАТ СОВИЙ БОШЛАМОҚДА! ⚠️КУНДУЗИ ИЛИҚ, КЕЧАСИ КЕСКИН САЛҚИН! БУ ЭСА "ПЕРЕПАД"! АНТИФРОЗ - ЭКИНЛАРНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТ! Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ: •Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача). •Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради. •Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради. •Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради. •Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради. 🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл. 🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда 17 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Компания телефонлари: +998994300064 +998941150064 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Расмий сайт: anguzal.uz
Открыть в Telegram⚡️СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЭКИННИНГ ФАҚАТ КЕРАКЛИ ЖОЙИГА ДОРИ СЕПАДИ! Швейцарияда қишлоқ хўжалигида кимёвий препаратлардан фойдаланишни камайтиришга қаратилган янги технология тақдим этилди. Ecorobotix компанияси сунъий интеллект асосида ишлайдиган ARA725 юқори аниқликдаги пуркагичини тақдим қилди. Унинг ишлаш принципи оддий, аммо жуда қизиқарли: 1. Камералар даладаги экинларни сканерлайди. 2. Сунъий интеллект маданий ўсимлик ва бегона ўтларни фарқлайди. 3. Тизим қайси жойга ишлов бериш кераклигини аниқлайди. 4. Махсус форсункалар препаратни фақат белгиланган нуқтага сепади. ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ: - Ишлов бериш кенглиги — 7,25 метр. - 180 та аниқ пуркаш форсункаси. - 7 та интеллектуал камера модули. - Пиёз, лавлаги, уруғлик ўтлар ва бошқа экинларда қўллаш имконияти. Компаниянинг ARA технологиясидаги асосий мақсад, бутун майдонга бир хилда дори сепиш ўрнига, фақат ишлов талаб қилинадиган жойларга препарат бериш ҳисобланади. Бу кимёвий препаратлар сарфини, ишлов харажатларини ва атроф-муҳитга тушадиган юкламани камайтириш имконини беради. Тасаввур қилинг: фермер 100 гектар майдонда бегона ўтларга қарши курашмоқда. Бутун майдонга гербицид сепиш ўрнига, фақат бегона ўтлар аниқланган нуқталарга ишлов берилади. Натижада препарат тежалади, маданий ўсимликларга ортиқча кимёвий таъсир камаяди. Албатта, самара экин тури, бегона ўтлар тарқалиши ва дала шароитига боғлиқ. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram⚡️ИССИҚХОНАДА ҚАЙСИ ЭКИН УЧУН ҚАНДАЙ ҲАРОРАТ ЗАРУР? Иссиқхонада ҳосилдорликни белгилайдиган асосий омиллардан бири, бу ҳарорат ҳисобланади. Баъзан иссиқхона эгалари уруғликка, ўғитга, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига катта маблағ сарфлайди. Лекин иссиқхонада ҳарорат меъёрига риоя қилмагани сабабли гуллар тўкилади, мева тугиши пасаяди, ҳосил сифати ёмонлашади. Энг муҳими, ҳар бир экиннинг ҳарорат талаби ҳар хил. Бодринг учун қулай бўлган муҳит помидор ёки кўкатлар учун ҳар доим ҳам мақбул эмас. Қуйида асосий иссиқхона экинлари учун тавсия этиладиган ҳарорат меъёрларини кўриб чиқамиз. 1. БОДРИНГ ИССИҚЛИКНИ ЯХШИ КЎРАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 24–28°C • Кечаси: 18–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда, тахминан 20–24°C. • 15°C дан пастда ўсиш ва илдиз фаоллиги сусаяди. • 30–32°C дан юқорида ўсимликнинг сувга эҳтиёжи кескин ортади. • 35°C дан юқорида мева тугиши ва ҳосил сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бодринг етиштирилаётган иссиқхонада кундузги шамоллатишни ўз вақтида ташкил этинг. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво мева шакли ва сифатига таъсир қилиши мумкин. 2. ПОМИДОР ГУЛЛАШ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ЖУДА СЕЗГИР ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–26°C • Кечаси: 16–18°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 18–20°C. • 30–32°C дан юқори ҳароратда гулчангнинг ҳаётчанлиги ва гулнинг чангланиши ёмонлашиши мумкин. • Жуда юқори тунги ҳарорат ўсимликнинг нафас олиши ва озиқ моддалар сарфини оширади. • Совуқ шароитда чангланиш ва мева тугиши секинлашади. Гуллаш даврида кундузги иссиқликни назорат қилинг. Ҳаво айланишини таъминланг, намликнинг ортиб кетишига йўл қўйманг. Зеро, тупроқ ва ҳароратдаги юқори намлик замбуруғ касалликларини келтириб чиқаради. 3. ЛИМОН КЕСKИН ҲАРОРАТ ЎЗГАРИШИНИ ЁҚТИРМАЙДИ Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 16–20°C. Аслини олганда, лимон иссиқсевар субтропик ўсимлик бўлиб, совуққа сезгир. Ҳароратнинг кескин пасайиши гул ва тугунларнинг тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Совуқ тупроқ илдизларнинг фаоллигини пасайтиради. Қуруқ ҳаво барглар орқали сув йўқотилишини кучайтиради. Қишда иссиқхона ҳароратини барқарор сақланг. Лимон учун етарли ёруғлик ва меъёрий ҳаво намлигини таъминлаш ҳам муҳим. 4. БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИДАГУЛ ВА ТУГУНЛАРНИ АСРАШ МУҲИМ ҲИСОБЛАНАДИ. Оптимал ҳарорат: • Кундузи: 23–27°C • Кечаси: 17–20°C • Илдиз жойлашган тупроқда: 20–24°C. • 30–32°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёни бузилиши мумкин. Гуллар тўкилиши эҳтимоли ортади. Мева тугиши ва мева сифати пасайиши мумкин. Қалампирда гуллаш ва мева тугиш даврида ҳароратнинг кескин кўтарилишига йўл қўйманг. Суғоришни ҳам ҳарорат ва ўсимликнинг сувга эҳтиёжига мослаштиринг. 5. КЎКАТЛАРНИНГ ҲАММАСИ БИР ХИЛ ҲАРОРАТНИ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ. Кўкатлар гуруҳида ҳам иссиқликка талаб турлича. Шивит (укроп) • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Кашнич: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Петрушка: • Кундузи: 16–22°C • Кечаси: 10–16°C. Исмалоқ: • Кундузи: 16–20°C • Кечаси: 10–15°C. Райҳон: • Кундузи: 22–28°C • Кечаси: 18–20°C. Кўкатларнинг аксарияти учун ҳаддан ташқари иссиқ шароит ноқулай. Айниқса, исмалоқ ва кашничда юқори ҳарорат гулпоя чиқаришни тезлаштириши мумкин. 6. ҚУЛУПНАЙ ҲАМ ГУЛЛАШ ВА МЕВА ТУГИШДА ҲАРОРАТГА ТАЪСИРЧАН. • Кундузи: 18–24°C • Кечаси: 8–12°C • Илдиз жойлашган субстратда: 15–20°C • 10°C дан паст ҳароратда ўсиш ва мева ривожланиши секинлашади. • 25–28°C дан юқорида гуллаш ва чангланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. • 30°C дан юқори ҳароратда гул ва тугунлар тўкилиши, мевалар майдалашиши ҳамда сифат пасайиши хавфи ортади. Гуллаш даврида кундузги ҳароратни 20–24°C атрофида сақлашга ҳаракат қилинг. Қуёшли кунларда иссиқхонани ўз вақтида шамоллатинг. Гуллаш пайтида ҳаво намлигини тахминан 60–75% оралиғида бошқаринг. Илдиз зонасидаги субстратнинг ортиқча қизиб кетишига йўл қўйманг. Чанглатиш учун асаларилар ёки бошқа мос чанглатиш усулларидан фойдаланишни кўзда тутинг. ©Зохиджон Абдусаломов. Халқаро мутахассис. "Anguzal Agroservis" компанияси бош менежери. ⚠️ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔥Боғингиздаги 8 та фойдали ҳашорат! Бошқа видеолар: https://www.instagram.com/reel/DfKiuN0ISuh/?srtk=bm13a2MybHl3a3ho
Открыть в Telegram☄️НОЯБРЬ ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА БАЖАРИЛИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР Ноябрь — боғ ва токзорларни қишга тайёрлаш, касаллик ва зараркунандалар манбаларини камайтириш, тупроқда намлик ва озуқа захирасини тўплаш даври. 1. БОҒЛАРНИ САНИТАР ТОЗАЛАШ - Тўкилган барглар, чириган мевалар ва касалланган новдаларни йиғиштиринг. - Қуриган, синган ва касалланган шохларни кесиб ташланг. - Касаллик юқумлари мавжуд ўсимлик қолдиқларини боғдан чиқариб, зарарсизлантиринг. 2. ТУПРОҚҚА КУЗГИ ИШЛОВ БЕРИШ - Боғ қатор ораларини тупроқ шароитига қараб юмшатинг ёки шудгор қилинг. - Токзорларда қатор ораларига одатда 25–30 см чуқурликда ишлов бериш мумкин. - Дарахт танаси яқинида чуқур ҳайдашдан сақланинг, чунки илдизлар шикастланиши мумкин. - Ёш ва интенсив боғларда ишлов чуқурлигини илдиз тизимига қараб белгиланг. 3. ОРГАНИК ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БЕРИШ Кузги озиқлантиришда чириган гўнг, компост, фосфорли ва калийли ўғитлардан фойдаланилади. Масалан, айрим боғларни барпо этиш ва парваришлаш тавсияларида гектарига: - 10 тонна органик ўғит; - 90 кг соф фосфор; - 45 кг соф калий келтирилган. Бу умумий меъёр эмас. Аниқ миқдор тупроқ таҳлили, боғ ёши ва ҳосилдорлигига қараб белгиланади. Эслатма: кеч кузда азотли ўғитларни ортиқча бериш мумкин эмас. Бу ёш новдаларнинг ўсишини чўзиб, совуқдан зарарланиш хавфини оширади. 4. ДАРАХТЛАРНИ ОҚЛАШ Барглар тўкилгандан кейин дарахт танаси ва асосий скелет шохларини оқлаш тавсия этилади. Оқлаш: - Қишки қуёшда пўстлоқнинг қизиб кетишини камайтиради. - Кечаси кескин совиш натижасида пўстлоқ ёрилишининг олдини олишга ёрдам беради. 5. КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ ИШЛОВ Барглар тўлиқ тўкилгандан кейин боғнинг фитосанитар ҳолатини баҳоланг. Монилиоз, парша, кластероспориоз ва бошқа касалликлар мавжуд бўлса, заруратга қараб кузги профилактик ишлов ўтказилади. Бордо суюқлиги, мис (Cu)ли ёки бошқа рухсат этилган препаратлардан фақат тегишли экин учун рўйхатдан ўтган йўриқнома асосида фойдаланинг. Дорилашни қуруқ, шамолсиз об-ҳавода амалга оширинг. 6. НАМ ТЎПЛОВЧИ СУҒОРИШ Куз қуруқ келган боғ ва токзорларда тупроқ намлигини текшириш зарур. Агар илдиз тарқалган қатламда намлик етарли бўлмаса, нам тўпловчи суғориш ўтказилади. Суғориш меъёри: - Тупроқнинг механик таркиби; - Ер ости сувлари чуқурлиги; - Мавжуд намлик захирасига қараб белгиланади. 7. ТОКЗОРЛАРНИ ҚИШГА ТАЙЁРЛАШ - Қуриган, касалланган ва пишиб етилмаган новдаларни ажратинг. - Токни нав ва шакл бериш тизимига мувофиқ кесинг. - Симбағазларни таъмирланг. - Қолдирилган новдаларни боғлаб, ерга эҳтиёткорлик билан ётқизинг. - Совуққа сезгир навларни ҳудуд иқлимига қараб тупроқ билан кўминг. 8. ЯНГИ БОҒЛАР БАРПО ЭТИШ Ноябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тупроқ музламаган ва об-ҳаво қулай бўлган шароитда янги боғлар барпо этиш мумкин. Кузги экиш учун олма, нок, беҳи ва ҳудудга мос бошқа кўчатлар танланади. Данакли меваларни экиш муддати ҳам ҳудуднинг иқлими ва навнинг совуққа чидамлилигига қараб белгиланади. Кўчат экишда: - Соғлом ва навга хос кўчат танланг. - Илдизларни қуритиб қўйманг. - Пайванд жойини тупроқ остида қолдирманг. - Экишдан кейин тупроқни илдизларга зич жойлаштириб, суғоринг. 9. ҚУЛУПНАЙ ВА МАЛИНАЗОРЛАР ПАРВАРИШИ Қулупнайзорларда: - Қуриган ва касалланган баргларни тозаланг. - Қатор ораларини эҳтиёткорлик билан юмшатинг. - Чириган гўнг ёки компостдан фойдаланинг. - Совуқ тушиши олдидан сомон ёки бошқа мос органик мульча билан ҳимояланг. - Ўсимликнинг ўсиш нуқтасини кўмиб юборманг. Малиназорларда: - Ҳосил бериб бўлган ва касалланган новдаларни кесинг. - Органик ўғит ва заруратга қараб фосфор-калийли ўғитлар беринг. - Қатор ораларини юмшатинг. - Тупроқ намлигини назорат қилинг. 10. МЕВА ВА УЗУМНИ САҚЛАШ Омборхоналарда маҳсулот сифатини сақлаш учун: - Фақат соғлом ва шикастланмаган меваларни жойлаштиринг. - Чириган маҳсулотларни ўз вақтида ажратинг. - Ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигини мунтазам назорат қилинг. - Омборхонада ҳаво алмашинувини таъминланг. - Маҳсулотни ҳар 5–7 кунда кўздан кечиринг. 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger 🔹Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔔ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИЛИК! 🌿 VITRO PRO ТАБЛЕТКАЛАРИ - ЎСИМЛИККА ИННОВАЦИОН ОЗИҚА! ✅ Экилган арча турлари, туваклардаги катта хона гуллари, декоратив буталар ва мевали ёш дарахтлар учун мўлжалланган. Ўсимликларингиз соғлом, бақувват ва чиройли бўлишини истайсизми? Унда VITRO PRO қўлланг! 🌱 VITRO PRO қандай афзалликларга эга? ✅ Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди. ✅ Макро ва микроэлементлар билан бойитилган. ✅ Ўсимликларнинг ташқи муҳит стрессларига чидамлилигини оширишга ёрдам беради. ✅ Баргларнинг сарғайишининг олдини олишга кўмаклашади. 🧪 Таркиби: - Азот (N) — 20% - Фосфор (P₂O₅) — 20% - Калий (K₂O) — 20% - Темир, рух, марганец, бор ва молибден каби микроэлементлар - Қўшимча витаминлар Қўллаш усули: 1. Таблеткани ўсимлик танасидан тахминан 25 смдан бошлаб узоқликдаги тупроққа жойлаштиринг. 2. Тупроқ билан кўминг. 3. Энди буёғини VITRO PRO га қўйиб беринг. ✅ Қадоқда: 30 дона таблетка, ҳар бири 2 граммдан. 1та таблетка 20-25 кунгача озиқлантириш қувватига эга! ✅ҚАДОҚ НАРХИ 35000 СЎМ! ‼️ДЎКОН ВА ДИЛЕРЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧОРЛАЙМИЗ! Буюртма ва маълумот учун: +998879070099 +998978890099 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қумариқ МФЙ.
Открыть в Telegram⚡️ҲАФТАЛИК ОБ-ҲАВО: ЁМҒИРЛАР ҚАЙСИ КУНЛАРИ КУТИЛМОҚДА? "Ўзгидромет"нинг 30 октябрь куни эълон қилган расмий прогнозига кўра, ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда, бироқ аксарият ҳудудларда қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. 1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ - 1–6 ноябрь — асосан ёғингарчиликсиз. - 7 ноябрь — айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. - 8 ноябрь — ёғингарчиликсиз. Кундузи 1–6 ноябрда +15…+20°, 7 ноябрда +13…+18°, 8 ноябрда +10…+15° бўлиши кутилмоқда. 2. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ - 1–4 ноябрь — ёғингарчиликсиз. - 5 ноябрь — айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. - 6 ноябрь — асосан қуруқ. - 7 ноябрь — айрим жойларда ёмғир. - 8 ноябрь — ёғингарчиликсиз. Кундузги ҳарорат 1–7 ноябрда +18…+23°, 8 ноябрда +15…+20° атрофида бўлади. 3. ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВА СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ - 1 ноябрь — Тошкент вилоятининг айрим жойларида кечаси ва эрталаб енгил ёмғир бўлиши мумкин. - 2–4 ноябрь — ёғингарчиликсиз. - 5 ноябрь — айрим жойларда ёмғир. - 6–7 ноябрь — асосан қуруқ. - 8 ноябрь — айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. Кундузи 1–2 ноябрда +17…+22°, 3–7 ноябрда +18…+23°, 8 ноябрда +15…+20° бўлиши кутилмоқда. 4. ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ - 1–4 ноябрь — асосан ёғингарчиликсиз. - 5 ноябрь — айрим жойларда ёмғир. - 6–7 ноябрь — ёғингарчиликсиз. - 8 ноябрь — айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат 1 ноябрда +20…+25°, 2–7 ноябрда +22…+27°, 8 ноябрда +19…+24° атрофида бўлади. 5. ФАРҒОНА ВОДИЙСИ — АНДИЖОН, НАМАНГАН ВА ФАРҒОНА - 1 ноябрь — айрим жойларда кечаси ва эрталаб енгил ёмғир. - 2–4 ноябрь — ёғингарчиликсиз. - 5–6 ноябрь — айрим жойларда ёмғир. - 7–8 ноябрь — ёғингарчиликсиз. Кундузи 1–7 ноябрда +17…+22°, 8 ноябрда +15…+20° бўлиши кутилмоқда. ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР Ҳафта давомида тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат 0…+5°, айрим жойларда -3° гача пасайиши, кундузи +10…+15° бўлиши кутилмоқда. 🔹🔹🔹 АГРОТАВСИЯЛАР: 1. Кузги буғдой майдонлари: Ёмғир кутилаётган кунларда суғоришни шошилинч амалга ошириш шарт эмас. Аввало тупроқ намлигини текширинг. Ортиқча намлик уруғнинг униши ва майсаларнинг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин. Сув тўпланадиган майдонларда ариқ-зовурларни тозаланг. 2. Ғалла экиш ишлари: Ёмғирдан кейин тупроқнинг физик етилишига эътибор беринг. Ҳаддан ташқари нам тупроққа техника киритиш зичланишга олиб келади. Бу эса кейинчалик илдиз ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин. 3. Пахта далалари: Ҳосилни йиғиб олиш ва ташиш ишларини ёғингарчилик эҳтимолига қараб режалаштиринг. Терилган пахтани нам ерда ёки очиқ ҳавода ёмғир остида қолдирманг. 4. Сабзавот ва полиз экинлари: Ёғингарчиликдан кейин далаларда сув тўпланишига йўл қўйманг. Айниқса, кеч кузги сабзавот экинларида илдиз чиришининг олдини олиш учун дренаж ҳолатини назорат қилинг. 5. Боғ ва токзорлар: Ҳаво намлиги ошган кунларда замбуруғ касалликлари ривожланиши учун қулай шароит юзага келиши мумкин. Барг ва новдалар ҳолатини кузатинг. Ҳимоя воситалари билан ишлов беришни ёмғир ва шамол прогнозини ҳисобга олган ҳолда режалаштиринг. 6. Иссиқхоналар: Кундузги ҳарорат нисбатан илиқ бўлса-да, тунги ҳарорат пасайиши мумкин. Иссиқхонада шамоллатиш, намлик ва тунги ҳароратни назорат қилинг. МУҲИМ ЭСЛАТМА: Об-ҳаво прогнози эҳтимолий характерга эга. Ёмғирнинг аниқ вақти ва миқдори ҳар бир туман ёки хўжаликда фарқ қилиши мумкин. Дала ишларини режалаштиришда "Ўзгидромет"нинг кунлик янгиланадиган маълумотларини ҳам кузатиб боринг. Расмий манба: "Ўзгидромет". 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔥АГАР ТОМОРҚАНГИЗ БЎЛСА, УШБУ МАЪЛУМОТНИ САҚЛАБ ҚЎЙИНГ! Маълумки, Ўзбекистонда томорқа эгалари учун бир қанча имтиёзлар берилган ва бу ҳақда кўпчиликнинг хабари йўқ. Биз эса, уларнинг барчасини битта постга жамладик: 1). ЕР СОЛИҒИНИНГ 90 ФОИЗИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ИМКОНИЯТИ БЕРИЛМОҚДА: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 547-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда катта тажриба бошланиши эълон қилинди ва 2027 йилдан синов тариқасида аввал Наманган вилоятида юқори даромад оладиган томорқачиларга тўланган ер солиғининг 90 фоизи қайтарилади. Бунинг учун: — Томорқа ёки деҳқон хўжалиги ерига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. — Бир календарь йилида маҳсулот сотишдан олинган даромад ҳар бир сотих ер учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан юқори бўлиши лозим. — Ер солиғи бўйича ўтган ва жорий йиллардан қарздорлик бўлмаслиги керак. — Ҳисобланган ер солиғи тўлиқ тўланган бўлиши шарт. Ҳуқуқий асос: https://www.lex.uz/uz/docs/8529405 ▪️▪️▪️ 2). 50 МЛН ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР: Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида томорқа эгаларига қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар ажратилиши белгиланган. Асосий йўналишлар: — Сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар етиштириш. — Ихчам иссиқхона ташкил этиш. — Лимончилик, узумчилик ва интенсив боғдорчилик. — Паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик ва асаларичилик. — Балиқчилик. — Артезиан қудуғи бурғилаш. Белгиланган шартларга кўра: - 10 сотихдан ортиқ томорқаси бўлганларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит; - 10 сотихли ихчам иссиқхона ёки балиқчилик лойиҳаси учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. Кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилиши назарда тутилган. Лойиҳа турига қараб муддат ва имтиёзли давр фарқ қилади. Кредит автоматик берилмайди. Лойиҳа, белгиланган талаблар ва молиялаштириш имконияти ҳисобга олинади. Ҳуқуқий асос: https://advice.adliya.uz/uz/document/1213 ▪️▪️▪️ 3. СУВ ТАҚЧИЛ ҲУДУДЛАРДА ҚУДУҚ ВА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН СУБСИДИЯ: Сув таъминоти оғир бўлган томорқа ва ижара ерларини суғориш учун белгиланган талабларга мувофиқ: — Вертикал суғориш қудуғини бурғилаш; — Қуввати камида 10 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг 70 фоизигача қисми қопланиши мумкин. Субсидия миқдори 200 млн сўмдан ошмайди. Бу имконият сув муаммоси мавжуд ҳудудларда маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишга ёрдам бериши мумкин. Ҳуқуқий асос: https://advice.adliya.uz/uz/document/1213 ▪️▪️▪️ 4. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА ДАВЛАТ БОЖИ ЙЎҚ: Деҳқон хўжалигини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва реестрдан кўчирма олиш учун давлат божи ҳамда йиғим ундирилмайди. Бу, ердан қонуний фойдаланиш ва хўжалик фаолиятини расмий юритиш учун муҳим имкониятдир. Ҳуқуқий асос: https://advice.adliya.uz/uz/document/2268 ▪️▪️▪️ 5. ИССИҚХОНАЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР: 2026 йилда қабул қилинган янги қарорга мувофиқ, белгиланган шартларга жавоб берадиган иссиқхона хўжаликлари учун қуйидаги имкониятлар назарда тутилган: — Иссиқхона фаолиятидан олинадиган даромад умумий даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, ижтимоий солиқ ставкаси 2029 йил 1 январга қадар 1 фоиз этиб белгиланган. — 2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача юридик шахслар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. — Белгиланган энергия тежовчи қопламалар ва самарадор иситиш тизимларидан фойдаланадиган иссиқхоналарга 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб белгиланган шартлар асосида октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. — Айрим ҳудудларда томорқадаги иссиқхоналар учун энергия тежовчи ускуналар хариди ва ўрнатиш харажатларига ҳам субсидия назарда тутилган. Ҳуқуқий асос: https://advice.adliya.uz/uz/news/3806 ✅ФОЙДАЛИ ХАБАРНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram⚡️БУНАҚАСИ ЖУДА КАМ КУЗАТИЛАДИ: Ботиб қолган ҳайдов тракторини 4 та трактор "занжир" бўлиб, чиқаришди! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram⚡️1431 КИЛОГРАММЛИК ҚОВОҚ: АМЕРИКАЛИК ФЕРМЕР ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАДИ! АҚШнинг Род-Айленд штатида яшовчи 60 ёшли фермер Рон Уоллес 2026 йил 10 октябрь куни гигант қовоғини маҳаллий танловда намойиш этди. Унинг вазни 1431,5 килограмм, яъни 1,4 тоннадан ҳам ортиқни ташкил қилди. Бу шунчаки катта қовоқ эмас. Бу қишлоқ хўжалигидаги улкан ютуқ! Гиннеснинг рекордлар китоби 2026 йилнинг 14 октябрида Рон Уоллеснинг ушбу 1431,5 килограммлик қовоғини дунёдаги энг оғир қовоқ сифатида расман қайд этди. Қовоқ ҳақида қисқача: — Вазни: 1431,5 кг. — Аввалги рекорддан қарийб 136 кг оғир. — Қовоқни етиштирган фермер: Рон Уоллес. — Етиштирилган жой: АҚШ, Род-Айленд штати. — Танловдаги мукофот: 3500 доллар. Аввалги рекорд 2026 йил 3 октябрь куни Англияда фермер Иан Патон етиштирган 1295,8 килограммлик қовоққа тегишли эди. Энг қизиғи, икки рекорд орасида атиги бир ҳафта вақт ўтган! Рон Уоллес бу йил биринчи марта қовоқни иссиқхонада етиштириш усулидан фойдаланган. Унинг айтишича, иссиқхона шароити катта фарқ қилган. Қулай об-ҳаво ва гигант қовоқ етиштирувчиларнинг тажриба алмашиши ҳам муваффақиятга ҳисса қўшган. Бундай натижа тасодифан юзага келмайди. Гигант қовоқ етиштиришда қуйидаги омиллар муҳим: 1. Генетик имконият, яъни йирик ҳосил берадиган нав ва уруғ танлаш зарур. 2. Тупроқ унумдорлиги, яъни илдиз ривожланиши учун органик моддага бой, ҳаво ва намлик режими мувозанатланган тупроқ тайёрлаш керак 3. Сув билан таъминлаш, яъни ҳосил жадал ўсадиган даврда тупроқ намлигини бир маромда сақлаш даркор. 4. Озиқлантириш, яъни ўсимликнинг ўсиш босқичига мос равишда озуқа элементларини мувозанатли бериш шарт 5. Микроиқлим, яъни ҳарорат, намлик, ёруғлик ва шамол таъсирини назорат қилиниши керак. 6. Кузатув ва тажриба, бунда ўсимликнинг ўсишини мунтазам ўлчаш, касалликларнинг олдини олиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши зарур. Манаб ўтилган омиллар улкан қовоқ етиштиришда аҳамиятли, аммо уларнинг ўзи 1,4 тонна ҳосилни кафолатламайди. Бунда навнинг генетик хусусиятлари ва махсус парвариш усуллари ҳам катта роль ўйнайди. Қизиғи шундаки, Рон Уоллесга бошқа танловлар ташкилотчилари 70000 долларгача етиши мумкин бўлган мукофотларни таклиф қилган. Аммо фермер учун ўз шаҳрида, ўз юртдошлари олдида ғалаба қозониш муҳим бўлган. Шу сабабли, у маҳаллий танловда иштирок этган ва 3500 доллар мукофот олган. Бу воқеа нафақат етиштириш маҳорати, балки фермернинг ўз жамоасига бўлган ҳурматини ҳам кўрсатади. Ўзбекистонда ҳам қовоқ, тарвуз, қовун ва бошқа сабзавотларни етиштириш учун катта имкониятлар бор. Илмий ёндашув, нав танлаш, сувни тежаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш орқали маҳсулот сифати ва ҳосилдорликни ошириш мумкин. Албатта, гигант қовоқ етиштириш билан тижорат мақсадида юқори ҳосил олиш бир хил вазифа эмас. Лекин бу мисол деҳқончиликда билим, тажриба ва изланиш қандай натижалар бериши мумкинлигини кўрсатади. 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔔АНОРЛАР ҒАРҚ ПИШДИ: УНИ БОЗОРДА ҚАНДАЙ ТАНЛАШ КЕРАК? Бозорда анорнинг катта-кичиги, қизилу пуштиси кўп. Аммо ташқи кўриниши чиройли бўлган ҳар бир анор ҳам ширин ва сершира бўлавермайди. Хўш, харидда нималарга эътибор бериш керак? 1. Қўлингизга олиб, оғирлигини ҳис қилинг. Бир хил катталикдаги анорлардан вазминроғини танланг. Одатда у серширароқ бўлади. 2. Пўстига қаранг, бутун, қаттиқ ва чириш белгиларисиз бўлсин. Майда тирналишлар ҳар доим ҳам сифатсизлик белгиси эмас, аммо юмшаган ва қорайган жойлардан эҳтиёт бўлинг. 3. Фақат рангга алданманг. Анорнинг нави ва пишиш даражасига қараб ранги турлича бўлади. Тўқ қизил ранг унинг албатта ширинлигини англатмайди. 4. Шаклига эътибор беринг. Пишган анор кўпинча мутлақо думалоқ эмас, бироз қиррали бўлади. Бу доналарнинг ички қисми тўлганидан дарак бериши мумкин. 5. «Тожи»ни текширинг. Мева тепасидаги тожсимон қисми қуруқ бўлиши керак. Лекин бу белгигагина қараб анорнинг пишганини аниқлаб бўлмайди. 6. Пўсти жуда қуруқ бўлса, эҳтиёт бўлинг. Қуруқликнинг ўзи анорнинг эскилигини билдирмайди. Аммо пўсти буришган, меваси енгил ёки юмшаган бўлса, сифати пасайган бўлиши мумкин. 7. Мавсумий анорни танланг. Ўзбекистонда анорнинг асосий пишиш мавсуми кузга тўғри келади. Янги узилган, шикастланмаган меваларни танлашга ҳаракат қилинг. 🔹🔹🔹🔹🔹 МАВЗУ БЎЙИЧА ҚИСҚА САВОЛ ЖАВОБЛАР: АНОРНИ УЗГАНДАН КЕЙИН ПИШИРИШ МУМКИНМИ? Анор банан ёки хурмо каби узилгандан кейин сезиларли даражада етилмайди. Шунинг учун пишган пайтида терилганини танлаш муҳим. АНОРНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК? Салқин, қуруқ ва тўғридан-тўғри қуёш тушмайдиган жойда сақланг. Узоқроқ сақлаш учун музлаткичдан фойдаланиш мумкин. Анор доналарини эса музлатиб қўйиш мумкин. Ёдда тутинг: энг яхши анор — фақат қизил ёки катта анор эмас, балки ўз ҳажмига нисбатан оғир, пўсти бутун ва чириш белгиларисиз бўлган анордир. ✅ФОЙДАЛИ ХАБАРНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔔ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИЛИК! 🌿 VITRO PRO ТАБЛЕТКАЛАРИ - ЎСИМЛИККА ИННОВАЦИОН ОЗИҚА! ✅ Экилган арча турлари, туваклардаги катта хона гуллари, декоратив буталар ва мевали ёш дарахтлар учун мўлжалланган. Ўсимликларингиз соғлом, бақувват ва чиройли бўлишини истайсизми? Унда VITRO PRO қўлланг! 🌱 VITRO PRO қандай афзалликларга эга? ✅ Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлайди. ✅ Макро ва микроэлементлар билан бойитилган. ✅ Ўсимликларнинг ташқи муҳит стрессларига чидамлилигини оширишга ёрдам беради. ✅ Баргларнинг сарғайишининг олдини олишга кўмаклашади. 🧪 Таркиби: - Азот (N) — 20% - Фосфор (P₂O₅) — 20% - Калий (K₂O) — 20% - Темир, рух, марганец, бор ва молибден каби микроэлементлар - Қўшимча витаминлар Қўллаш усули: 1. Таблеткани ўсимлик танасидан тахминан 25 смдан бошлаб узоқликдаги тупроққа жойлаштиринг. 2. Тупроқ билан кўминг. 3. Энди буёғини VITRO PRO га қўйиб беринг. ❤️ Қадоқда: 30 дона таблетка, ҳар бири 2 граммдан. 1та таблетка 20-25 кунгача озиқлантириш қувватига эга! ✅ҚАДОҚ НАРХИ 35000 СЎМ! ⚠️ДЎКОН ВА ДИЛЕРЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ЧОРЛАЙМИЗ! Буюртма ва маълумот учун: +998879070099 +998978890099 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қумариқ МФЙ.
Открыть в Telegram🔔ШУ КУНЛАРДА ОЧИҚ ДАЛА ЭКИНЛАРИ УЧУН ҚАНДАЙ ҲАРОРАТ КЕРАК? Кузги экиш ва сабзавот етиштиришда ҳароратни тўғри танлаш уруғнинг униши, илдиз отиши ва ҳосилдорлик учун муҳим. Қуйида асосий экинлар учун тавсия этиладиган ҳарорат кўрсаткичлари келтирилган. 1. Кузги буғдой: - Уруғ униши бошланадиган тупроқ ҳарорати: +1…+2°C. - Униши ва дастлабки ўсиши учун қулай ҳарорат: +10…+15°C. - Тупланиш даврида: тахминан +12…+14°C. Тупроқ совиб кетишидан олдин буғдойнинг илдиз отиб, қишга тайёрланиши муҳим. 2. Саримсоқ: - Илдиз отиши ва дастлабки ўсиш учун: +5…+10°C атрофидаги шароит қулай. - Илдизмевалар шаклланишида: +15…+20°C. - Пишиш даврида: +20…+25°C атрофидаги ҳарорат мос келиши мумкин. 3. Пиёз: - Уруғ униши учун тупроқнинг тахминан +10…+15°C бўлиши мақбул. - Ўсиш ва барг ривожланишида: +15…+24°C атрофидаги ҳаво ҳарорати қулай. - Ҳарорат меъёридан паст бўлса, униш ва ўсиш секинлашади. 4. Сабзи: - Уруғ униши бошланиши мумкин бўлган тупроқ ҳарорати: +4…+5°C. - Уруғ униши учун қулай ҳарорат: +20…+27°C. - Ўсимликнинг ўсиши учун: тахминан +15…+22°C. 5. Шолғом ва турп: - Уруғ униши учун тупроқ ҳарорати: +5…+10°C дан бошлаб. - Униши учун қулай ҳарорат: +15…+25°C. - Ўсиш даврида: +10…+20°C атрофидаги салқин шароит мақбул. 6. Карам: - Уруғ униши бошланиши мумкин бўлган тупроқ ҳарорати: +4…+5°C. - Униши учун қулай ҳарорат: +20…+25°C. - Далада ўсиши учун: +15…+20°C атрофидаги ҳаво ҳарорати қулай. 7. Салат ва исмалоқ: - Салат уруғлари учун тупроқнинг +10…+18°C бўлиши қулай. - Исмалоқ уруғлари салқин тупроқда ҳам униши мумкин; униш учун тахминан +15…+20°C қулай. - Ўсиш даврида: +10…+20°C атрофидаги салқин ҳаво мақбул. 8. Помидор: - Уруғ униши учун тупроқ ҳарорати: +20…+25°C. - Очиқ далада ўсиш учун: кундузи тахминан +20…+25°C, кечаси +15…+18°C қулай. - Ҳарорат +10°C дан пастласа, ўсиш секинлашиши мумкин; совуқ уриши эса жиддий зарар етказади. 9. Бодринг: - Уруғ униши учун тупроқ ҳарорати: +24…+30°C. - Ўсиши учун кундузи +22…+28°C атрофидаги ҳаво ҳарорати қулай. - Совуқ тупроқда уруғ секин униб, чириш хавфи ортади. МУҲИМ ТАВСИЯЛАР: - Уруғ экишдан олдин тупроқ ҳароратини айнан уруғ тушадиган чуқурликда ўлчанг. - Кундузги ҳаво ҳароратигагина қараб қарор қилманг, тунги совуқни ҳам ҳисобга олинг. - Совуққа сезгир экинларни кутилмаган совуқдан агротўр ёки бошқа мос қоплама билан ҳимоя қилинг. - Тупроқнинг ортиқча намланиши ва зичлашиб қолишига йўл қўйманг. Эслатма: келтирилган рақамлар умумий йўриқнома ҳисобланади. Экин нави, тупроқ намлиги, экиш чуқурлиги ва ҳудуд иқлимига қараб меъёрлар фарқ қилиши мумкин. ✅ФОЙДАЛИ ХАБАРНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram🔔3 КУНЛИК ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 22–24 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН! "Ўзгидромет"нинг расмий прогнозига кўра, Ўзбекистонда кейинги кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Республика ҳудудларининг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол айрим жойларда 9–14 м/с гача кучаяди. 22 ОКТЯБРЬ, ПАЙШАНБА Қорақалпоғистон ва Хоразмда: кечаси +2…+7°, кундузи +17…+22°. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с. Бухоро ва Навоийда: кечаси +5…+10°, кундузи +20…+25°. Қуруқ об-ҳаво, шамол 7–12 м/с. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда: кечаси +3…+8°, кундузи +17…+22°. Ёғингарчилик кутилмайди, шамол 7–12 м/с. Қашқадарё ва Сурхондарёда: кечаси +5…+10°, кундузи +23…+28°. Шамол 7–12 м/с. Андижон, Наманган ва Фарғонада: кечаси +3…+8°, кундузи +15…+20°. Шамол 5–10 м/с. 23 ОКТЯБРЬ, ЖУМА Қорақалпоғистон ва Хоразмда: кечаси +2…+7°, кундузи +15…+20°. Айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Бухоро ва Навоийда: кечаси +5…+10°, кундузи +17…+22°. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда: кечаси +3…+8°, кундузи +17…+22°. Айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Қашқадарё ва Сурхондарёда: кечаси +5…+10°, кундузи +20…+25°. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с. Андижон, Наманган ва Фарғонада: кечаси +3…+8°, кундузи +15…+20°. Шамол 5–10 м/с. 24 ОКТЯБРЬ, ШАНБА Қорақалпоғистон ва Хоразмда: кечаси +3…+8°, кундузи +12…+17°. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с. Бухоро ва Навоийда: кечаси +3…+8°, кундузи +15…+20°. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда: кечаси +3…+8°, кундузи +15…+20°. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. Қашқадарё ва Сурхондарёда: кечаси +5…+10°, кундузи +18…+23°. Айрим жойларда ёмғир эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с. Андижон, Наманган ва Фарғонада: кечаси +3…+8°, кундузи +15…+20°. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5–10 м/с. ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА 22 октябрда кечаси +3…+8°, кундузи +13…+18°; 23–24 октябрда кечаси +1…+6°, кундузи +10…+15°. Айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7–12 м/с. ЭСЛАТМА! Шамол тезлиги ошиши ва ҳарорат пасайишини ҳисобга олинг. Иссиқхоналарни мустаҳкамлаш, кўчатларни совуқдан ҳимоя қилиш ва дала ишларини режалаштиришда об-ҳаво шароитларини инобатга олиш тавсия этилади. ✅ФОЙДАЛИ ХАБАРНИ УЛАШИНГ! 🔘🔘🔘 AGROBLOGER канали: @agrobloger Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👉 Instagram 👉 Facebook 👉 Youtube
Открыть в Telegram