Кабинет

Посты канала AdolatFarzandi

сначала новые

#16049Текст
Просмотры870−7%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#16047Фото
Просмотры867−7%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#16046Видео

Мусиқа миямизга қандай таъсир қилади? Мусиқа тинглаётганимизда миямиз шунчаки товушларни эшитмайди. Бир вақтнинг ўзида хотира, диққат, ҳиссиёт, ҳаракат ва башорат қилиш билан боғлиқ бир нечта нейрон тармоқлар фаоллашади. Миямиз мусиқанинг давомини олдиндан тахмин қилишга ҳаракат қилади. 2026-йилги International Cancer Neuroscience Symposium тадбирида классик мусиқа жонли ижро этилган. Бу оддий концерт эмас эди. Ижрочилар скрипка, виолончель ва пианино чалишган. Шу билан бирга, томошабинлардан бирининг мия фаолияти ЭЕГ (электроэнцефалография) орқали реал вақт режимида кузатилиб, визуал кўринишга келтирилган Бу орқали мусиқа тинглаш жараёнида миямизнинг фаол ишлаши намойиш этилган Масалан, таниш мусиқани тинглаётганингизда, мия кейинги нота ёки мусиқий жумла қандай давом этишини олдиндан тахмин қилади. Кутилган давомийлик юз берганда ёки кутилмаган ўзгариш содир бўлганда, мия бунга турлича жавоб қайтаради. Мусиқа миянинг мукофот тизими билан ҳам боғлиқ. Айниқса, севимли қўшиғимиздаги энг таъсирли қисм келганда дофамин ажралиши мумкин. Дофамин мотивация, кутиш ва завқланиш жараёнларида иштирок этади. Демак, мусиқа тинглаш - пассив жараён эмас. Унда хотира, диққат, ҳиссиёт, башорат қилиш ва эшитиш тизимлари биргаликда ишлайди. Мусиқа қулоқларимизга етиб боради, лекин унинг катта қисми миямизда содир бўлади... Science @AdolatFarzandi

Открыть в Telegram
Просмотры856−8%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#16045Фото
Просмотры757−19%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#16041Фото
Просмотры810−13%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#16040Видео
Просмотры822−12%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#16038Фото
Просмотры873−6%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#16033Видео

Ўзбекистон Президенти АҚШга совға қилган иккита нақшинкор айвон пойтахт Вашингтондаги Ғарбий Потомак паркига ўрнатилди Ўзбекистонлик усталар 200 йиллик ёнғоқ дарахтларидан тайёрлагани айтилаётган бу санъат асарлари АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан аввалроқ жўнатилган эди. Ортиқча такаллуф қилмоқчи эмасман, аммо бошқалар билан ҳар қандай ҳолатда ҳам муросаю мадора қилиш, вазминлик билан сиёсат юритиш, кескин баёнотлар бермаслик, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва ҳақиқий дипломатларга хос феъл-атворни айрим давлат раҳбарлари айнан бизнинг Президентдан ўрганишса арзийди. Назаримда, агар Президентимиз Россияда президент бўлганида катта эҳтимол билан Украинадаги уруш бошланмас эди. Шундоқ жангари ва террорчи деб тан олинган «Толибон» билан муроса қилаётган Президент бир маконда улғайиб катта бўлган украинлар билан ҳам бемалол тил топишиб ўртадаги низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш йўлини албатта топган бўлар эди... @AdolatFarzandi

Открыть в Telegram
Просмотры896−4%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#16032Превью ссылки

«ИНСТАГРАММ ЖИННИСИ» Хотиним ҳар дақиқада инстаграммда ўтиравериб унга бутунлай муккасидан кетди. Инстаграмания касаллигига йўлиқди, бечора. Эрининг айтганини қилмайди, аммо инстаграммга бош эгиб қуллуқ қилади. Шунинг ортидан устимизда ҳар-хил тажрибалар ҳам ўтказишни бошлади. Эрталабдан ухлаб ётган болаларнинг тепасида оппоқ тунги халат кийган ҳолда икки қўлидаги стаканда ярим қайноқ сув билан пайдо бўлади. Агар ногаҳон кўзларинг очилиб қолса борми, худди «Озодлик ҳайкали»га ўхшаган арвоҳга кўзинг тушиб қўрқувдан инфаркт бўлишинг аниқ. - Ич! - деб буйруқ оҳангида гапиради уйқудаги болаларга. - Илтимос, ойи, бир пас ухлаб олайлик. - Ич, дедим! Инстаграмнинг айтишича, эрта тонгдан илиқдан сал қайноқ сув ичиш, айниқса, ичига лимон сиқилган бўлса, ичакларни юриштириб росса ҳожатингни юмшоқ келтирар экан. Қаранг-а?! Ундай бўлса, биз ёшлигимизда ч..чолмай юрган эканмиз-да. Инстаграмга содиқ бўлишга қасамёд қилган хотиним унинг айтганини қилдирмай қўймайди, сувни болаларга ичиради. Аммо қани энди шу билан унинг машмашалари тугаса?! - Колгейт тиш пастаси зарар экан, мана бунақасидан ишлатиш керак экан, - деб экранда алламбало тиш пастасини кўзларимга олиб келади. У Колгейтнинг зарарини шу қадар тавсифлайди-ки, сўнгги пайтларда тишимни ювишга ҳам қўрқиб қолдим. - Бўлди, бас. Уйдаги идишларни алмаштирамиз. - Нега? Ҳаммаси бутун, яхши идишлар бўлса. - Яқинда олган сковородкамнинг тагидаги қопламасидан заҳарли модда ажралиб чиқар экан. Бошқасини оламан. Яқинда олган сковородкаси бу аслида сўнгги икки йил ичидаги адашмасам, бешинчи ёки олтинчиси. Ҳар сафар биронта камчилик топиб янгисини олади. Чунки «инстаграммда айтишларича...» Ичимда Онажоним раҳматли келин бўлиб тушганда олиб келган сковородкалари билан токи вафот этгунларича овқат пишириб келдилар. Манимча, бирон марта ҳам зарарини сезмагандик, деб хаёл сураман. - Писта ёғи зарар экан. Ёки зайтун ёғида ёки бўлмасам сариёғда овқат пишириш керак экан. - Энди бу гап қаёқдан чиқди? - Доктор Эшчановнинг инстаграммда айтишича.... Охийри маълум бўлади-ки, биз доимий истеъмол қилиб келадиган писта ёғи аслида бензин экан. Нега шу пайтгача ёниб кетмаганимга ўзим ҳам ҳайронман. Негадир тўй ошини яхши кўраман ва айниқса ундаги кишмишлар жону дилим. - Бир яхшилаб кишмишли қилиб ош пиширмайсизми? - Ээ-ээ, кишмиш сахар келтириб чиқарар экан. Ана биттаси кишмишли ош еманглар, ман шундан сахар бўп қолдим, деб инстаграммда рилс қилиб чиқибди... - Ҳожатхонанинг сувини тортганда қопқоғини ёпиб тортиш керак экан... - Унитазда гавдани тўғри тутиб ўтириш керак экан... - Ўт қопида муаммоси борлар пиёз емаса, қорни кам дамланар экан. Чиқарган гази ҳам унча сассиқ бўлмас экан... Бориб-бориб охийри хотиним ҳар битта гапимга инстаграмдан иқтибос келтириб жавоб берадиган бўлиб қолди. Ўзимни ҳеч нарсага ақли етмайдиган ғирт тентак сифатида қабул қила бошладим. Аввалги онахонлар, хотин-қизларимиз инстаграмм бўлмаган пайтларда қандай қилиб бир оилани гулдек олиб ўтиришган, фарзандларни оқ ювиб-оқ тарашган, эрига гап қайтармай онаси берган тарбия билан итоатда бўлган эканлар, ҳайронман. Бугун одатдагидан ишдан кеч қайтишимга тўғри келди. Қорним оч. - Овқат тайёрланг, онаси. - Кечқурунга овқат зарар экан... Уёғини эслай олмайман. Фақат оғзимдан ҳе ўша инстаграмм, телефон чиқарганингни...деб бўралатиб сўкиб хотинимнинг қўлидаги телефонни тортиб олганим эсимда, холос. Бир маҳал қарасам телефони ерда чилпарчин бўлиб ётибди. Ичимда «Оббо, энди шу етишмай турган эди. Ҳозир йиғлаб дийдиёсини бошлайди», деб турибман. Қаёқда дейсиз? Хотиним бир менга, бир ерда ётган телефон парчаларига қаради-да: - Вой, жуда яхши бўлди. Ану куни как раз битта рилс кўргандим. Битта телефонни уч ойдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас экан. Бу телефонимга яқинда тўрт ой бўлади... ©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚 @AdolatFarzandi

Открыть в Telegram
Просмотры1 870+101%к среднему
Пересылки—
Реакции34
Комментарии—
#16031Видео
Просмотры913−2%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#16030Видео

Эронда ҳижобсиз концерт берган хонандага 74 дарра жазоси берилди Эронда 29 ёшли хонанда Парасту Аҳмади ҳижобсиз ҳолда концерт бергани учун 74 дарра уриш жазосига ҳукм қилинди. У билан бирга унинг гуруҳидаги уч нафар мусиқачи ва концерт ташкилотчиси ҳам худди шундай жазога тортилди. Мазкур ҳолат Эронда жамоат ахлоқига оид қонунлар, аёлларнинг кийиниш эркинлиги ва ижодий фаолияти билан боғлиқ чекловлар масаласини яна кун тартибига олиб чиқмоқда. Гап 2024 йил 11 декабрь куни Қум шаҳри яқинидаги тарихий Дейр-Гачин карвонсаройида ўтказилган концерт ҳақида кетмоқда. Концертга томошабинлар таклиф қилинмаган, аммо у Парасту Аҳмадининг YouTube канали орқали жонли эфирда намойиш этилган. Хонанда концерт давомида ҳижобсиз, енгсиз кўйлакда қўшиқ куйлаган. Унга эркак мусиқачилар ҳамроҳлик қилган. Суд қарори ва жазо 2026 йил июнь ойида Қум шаҳри суди Парасту Аҳмади ва унинг жамоасидаги яна саккиз нафар шахсни «жамоат ахлоқига зид мазмундаги материалларни тайёрлаш ва интернетда тарқатиш»да айбдор деб топган. Судланувчилар ўз айбларини тан олмаган. Уларга 74 дарра уриш, икки йил давомида хорижга чиқиш ва бадиий-ижодий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш жазолари тайинланган. 2026 йил 23 ноябрь куни суд қарори ижроси доирасида хонанда, уч нафар мусиқачи ва концерт ташкилотчисига 74 даррадан уриш жазоси амалда қўлланилган. Қолган тўрт нафар маҳкумга нисбатан жазо ижроси ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ... @AdolatFarzandi

Открыть в Telegram
Просмотры9320%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—