Кабинет

Посты канала Abror Pir Muhammad

сначала новые

#1487Фото

Мураббийда ватанга бўлган муҳаббат энг муҳим омилми? Мураббий: Муҳим! Хайрулла Ҳамидов: 50/50 Шу фикрларни жўнатиб, шахсий қарашимни сўраётган мухлисларга жавоб тариқасида. Камина: Ватанга бўлган муҳаббат, ватанпарварлик туйғуси майдонда рақибга қарши тўп сураётган футболчилар учун муҳим, жуда муҳим. Аммо жамоани “жангга” тайёрлаётган мураббий учун профессионаллик муҳим. Ватанпарварликда кўкрак кериб, мураббийликда нўноқ бўлса, Ватан туйғусида шер бўлса-ю, тактикада қўрқоқ бўлса, пировардида минг Ватан туйғуси ила куйиб ёнмасин оқибатда Ватан учун жон беришга тайёр жамоа ҳам ғалабадан мосуво бўлиб қолаверади. Хуллас, футболчию мураббий учун ҳақиқий профессионаллик муҳим. Бу профессионаллик ватанпарварлик билан йўғрилиши футболчи – “жангчи” учун ўта муҳим. Мураббий – “қўмондон” учун эса ақл-заковат, маҳорат ва услуб биринчи ўринда. @abrorpirmuhammad

Открыть в Telegram
Просмотры517+23%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#1485Фото
Просмотры839+100%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#1483Фото
Просмотры767+83%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#1481Фото
Просмотры2 420+476%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#1480Фото
Просмотры1 140+171%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#1474Фото

Хуллас янаги ҳафта ЖЧ ҳам, шу қаторда ёзнинг иссиғи ҳам роса авжига чиқади. Шу ўринда спортсеварларга қайта эслатмалар: Куннинг ёруғ маҳали шундоқ ҳам иссиқдан қийналаётган организмингизга қўшимча синов яратиб: кўча-куйда терга ботиб югуриб юрманг; копток кетидан чопиб, синтетик қопламанинг тафтли чангини ютганингиздан наф йўқ. Ушбу кунларда ҳаракатнинг энг мақбули эрта тонгда ёки кечки маҳал сайр қилиш, бадан тарбия билан машғул бўлиш ёки ёпиқ, салқин бинода шуғулланиш. Етарли миқдорда сув ичиш, бошни қуёш тафтидан асрашни унутмаган ҳолда албатта. Болалар мураббийлари: Ёзнинг энг иссиқ кунларида майдондаги машғулотларни бекор қилганингиз, юкламани эса сузиш ҳавзасига кўчирганингиз ёки биргалашиб ЖЧ ўйинларини томоша қилиб, ёшлар билан фикр алмашганингиз энг мақбули! Ҳарқалай ЖЧ олдидан иссиқ сабаб машғулотларни бекор қилган Норвегия футболчиларида "мастерство" йўқолиб қолмаганидай, ёз чилласидаги машғулотларни ўтказиб юборган ёш шогирдларингизда "талант" йўқолиб қолмаслиги аниқ! @abrorpirmuhammad

Открыть в Telegram
Просмотры1 720+310%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#1472Фото
Просмотры1 380+229%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—