Кабинет

Посты канала ©️𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡

сначала новые

#19310Текст
Просмотры1 880−47%к среднему
Пересылки—
Реакции63
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч1 500
5 ч1 800
7 ч1 880
  1. Через 6 часов1 800
  2. Всего сейчас1 880
#19309Фото

⚖️ Суд остонасидаги тенглик: энди судья ишни фақат прокурорнинг кўзи билан кўрмайди! Бугун Олий Мажлис Сенати жиноят процессидаги энг муҳим ва узоқ кутилган янгиликлардан бирини маъқуллади: эндиликда жиноят иши судга юборилаётганда «Айблов хулосаси» билан бирга албатта адвокатнинг «Ҳимоя фикри» ҳам илова қилиниши шарт бўлади. Бу нимани ўзгартиради? Шу пайтгача суд мажлиси бошланишидан олдин судьянинг столида фақат битта ҳужжат — терговчи ёзган ва прокурор тасдиқлаган айблов хулосаси турар эди. Ҳимоя тарафининг далиллари, терговдаги хатолар ва айбсизлик асослари эса фақат суд жараёни бошланганидан кейингина эшитиларди. Бу эса илк дақиқаларданоқ тарози палласининг бир томонга оғиб қолишига сабаб бўлар эди. Янги тартиб кучга киргач: Биринчи кунданоқ мувозанат: Судья ишни ўрганишга киришган илк лаҳзаданоқ ҳам айбловнинг даъвосини, ҳам ҳимоянинг контраргументларини ёнма-ён кўради. Номақбул далилларга эрта тўсиқ: Терговда йўл қўйилган процессуал бузилишлар, бир томонлама экспертизалар ва исботланмаган айбловлар суд тергови бошланмасидан туриб очиқланади. Ҳақиқий тортишув принципи: Конституциямизда белгиланган айблов ва ҳимоя тарафларининг тенглиги қоғозда эмас, суд ҳужжатларининг ўзида акс эта бошлайди. Адвокат сифатида хулосам: Бу қонун — инсон тақдири ҳал бўладиган суд залида ҳимоя овозини биринчи саҳифага олиб чиқадиган муҳим қадам. Албатта, бу норма амалиётда тўлиқ ишлаши учун тергов якунида адвокатга иш материаллари билан шошилмасдан танишиш ва сифатли «ҳимоя фикри» тайёрлаш учун етарли процессуал вақт берилиши ҳам қатъий таъминланиши керак. Адолат — иккала томонни бирдек эшитишдан бошланади! #АдвокатФикри #ҲимояФикри #СудИслоҳоти #ЖиноятПроцесси #АдолатМезони 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры2 150−40%к среднему
Пересылки—
Реакции70
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч1 950
6 ч2 150
  1. Через 6 часов2 150
  2. Всего сейчас2 150
#19308Видео
Просмотры2 310−35%к среднему
Пересылки—
Реакции111
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч457
4 ч2 150
7 ч2 310
  1. Через 6 часов2 310
  2. Всего сейчас2 310
#19307Видео
Просмотры2 610−27%к среднему
Пересылки—
Реакции125
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 110
4 ч2 460
7 ч2 610
  1. Через 1 час1 110
  2. Через 6 часов2 610
  3. Всего сейчас2 610
#19305Видео
Просмотры3 100−13%к среднему
Пересылки—
Реакции151
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч1 850
6 ч2 940
9 ч3 100
  1. Через 6 часов2 940
  2. Всего сейчас3 100
#19304Видео

Переслано из ©️𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡

Илгари фойдаланишда бўлган барча тоифалардаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари автомототранспорт воситаси қайта давлат рўйхатидан ўтказилганда, ушбу транспорт воситаси эгасининг хоҳишига кўра ҳамда ягона оширилган тўловнинг 50 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилган тақдирда унинг эгасининг номида қолдирилиши ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шахс номига ўтказилиши мумкин. ❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори. Нима учун бир маротаба ягона оширилган ставка асосида сотиб олинган давлат рақам белгисидан фойдаланишни давом эттириш учун ушбу рақамни 50% миқдорида қайта тўлов амалга оширилиши керак? Максимум "техпаспорт" алмашадиган жойда нега сотиб олинган давлат рақам белгисининг ярим нархини қайтадан тўлаши керак ҳайдовчи? Бу қайси НАЗАРИЯ ёки МАНТИҚҚА асосан белгиланган тўлов? 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры1 700−52%к среднему
Пересылки—
Реакции117
Комментарии—
#19303Видео
Просмотры3 650+2%к среднему
Пересылки—
Реакции104
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
8 ч1 630
27 ч3 650
  1. Через 6 часов1 630
  2. Через 24 часа3 650
  3. Всего сейчас3 650
#19302Фото
Просмотры3 620+2%к среднему
Пересылки—
Реакции89
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
14 ч2 900
24 ч3 620
  1. Через 24 часа3 620
  2. Всего сейчас3 620
#19301Фото

⚖️ ЙТҲ ишларида энг муҳим савол: фожиага аслида нима сабаб бўлди? Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноят ишларида кўпинча бир хатога йўл қўйилади: воқеа иштирокчиларининг шунчаки кетма-кет содир бўлган ҳаракатлари автоматик равишда «айб» деб баҳоланади. Аммо жиноят ҳуқуқида жавобгарлик учун бевосита сабабий боғланиш исботланиши шарт. Яқинда тергов амалиётида учраган бир иш бунга яққол мисол бўла олади. Ҳолат қандай эди? Тунги вақтда бир ҳайдовчи белгиланган меъёрда (~61 км/соат тезликда) ҳаракатланиб, чап тасмага ўтиш манёврини тўлиқ якунлаб, ўз йўлида тўғри кетаётган бўлган. Бир неча сониядан сўнг орқадан 80–100+ км/соат тезликда учиб келган бошқа автомобиль оралиқ масофани сақламай унга орқадан келиб урилган, оқибатда ағдарилиб, бетон устунга бориб урилган. Асосий ҳуқуқий нуқта — сабабий боғланиш қаерда? Экспертиза хулосасида жуда муҳим бир факт қайд этилган: «Агар орқадан келган автомобиль аҳоли пунктида рухсат этилган 60 км/соат тезликда ҳаракатланганида, олдиндаги машинага умуман етиб олмаган ва тўқнашув содир бўлмаган бўлар эди». Бошқача айтганда: Манёврни якунлаб, ўз тасмасида меъёрий тезликда кетаётган ҳайдовчининг ҳаракати хавфли вазият яратмаган — у 60 км/соат тезликда келаётган ҳар қандай автомобиль учун мутлақо хавфсиз бўлган. Фожиали оқибатни келтириб чиқарган асосий ва бевосита сабаб — орқадан келган ҳайдовчининг белгиланган тезликни кескин оширгани ва оралиқ масофани сақламаганидир. Хулоса ўрнида: Адолат — оқибатнинг оғирлигига қараб эмас, балки қайси ҳаракат ўша оқибатни муқаррар келтириб чиқарганини аниқлаш орқали қарор топади. ❗️ Сабабий боғланиш йўқ жойда жиноий жавобгарлик ҳам бўлмаслиги керак. #АдвокатФикри #СабабийБоғланиш #ЖиноятҲуқуқи #ЙТҲ #АдолатМезони 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры3 650+2%к среднему
Пересылки—
Реакции75
Комментарии—
#19300Видео
Просмотры3 810+7%к среднему
Пересылки—
Реакции200
Комментарии—
#19290Фото

ЙПХ ходимлари билан профилактик йўриқномалар ўтказилибди Республикамиз бўйлаб барча ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъуллари томонидан ЙПХ ходимлари билан профилактик йўриқномалар ўтказилибди. Йиғилишларда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат вазифаларини бажаришда масъулият ва ҳушёрликни ошириш, фуқаролар билан мулоқот маданиятига қатъий риоя этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари билан боғлиқ тарқалаётган хабар ва видеолар, уларда акс этган ҳолатлар танқидий таҳлил қилиниб, бундай вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш чораларига алоҳида эътибор қаратилибди. Бундан ташқари, ходимларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини барқарорлаштириш, стресс ҳолатларида тўғри қарор қабул қилиш, жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш юзасидан психологик тавсиялар берилибди. Йўриқномалар давомида ходимларга хизмат вазифаларини бажаришда қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш, хизмат ваколатларидан қонуний фойдаланиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш ҳамда касбий этика қоидаларига риоя этиш зарурлиги тушунтирилибди. 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры4 590+29%к среднему
Пересылки—
Реакции160
Комментарии—
#19288Фото

👮‍♀️ "АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН"ГА 30 ЙИЛ. 🇺🇿 27-ДЕКАБРНИ ДАВЛАТ ДАРАЖАСИДА ЭЪТИРОФ ЭТАЙЛИК! Суд эшиги олдида бир она ўтирибди. Ичкарида фарзандининг тақдири ҳал бўляпти. Она шу эшикка тикилиб, бир саволга жавоб кутяпти. «Айблов қайси далилга таянмоқда?», «Боламни хам эшитишармикан?» Адвокат судда шу инсоннинг сўзини эшиттириш, унинг фойдасига гувоҳлик берадиган далилни кўрсатиш ва жавобсиз қолган саволларни яна бир бор бериш учун химояга шайланади. Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ишда ўша савол шундай янграши мумкин: «Ҳайдовчи тўқнашувнинг олдини олиши техник имконига эга эдими? Буни ким, қайси маълумотлар асосида ҳисоблаган?» Баъзан шу саволга берилган жавоб инсоннинг келгуси йилларини белгилайди. 2026 йил 27 декабрда «Адвокатура тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганига 30 йил тўлади. Адвокатлар Палатаси 27 декабрни «Адвокатлар куни» деб белгилади. Энди бу санага давлат даражасида расмий касб байрами мақомини бериш вақти келди. Таклифим — 27 декабрни қонун билан «Адвокатлар куни» деб белгилайлик. Шу куни ҳар бир ҳудудда аҳоли учун бепул ҳуқуқий қабуллар ўтказишни анъанага айлантирайлик. Қўлида суд қарори билан қаерга боришни билмай турган одам шу куни адвокатга ҳужжатини кўрсата олсин. Шикоят бериш муддати ўтиб кетмасидан ўз ҳуқуқини билиб олсин. Конституция ҳар биримизга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Бу ҳуқуқнинг қадрини одам кўпинча ўз тақдири ҳал бўлаётган эшик олдида ҳис қилади. 27 декабрни эътироф этиш — ўша эшик олдида турган инсоннинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини эътироф этишдир. 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры4 260+20%к среднему
Пересылки—
Реакции125
Комментарии—
#19287Текст

Адвокат Абдуллаев ёзаяпти. 150 дан ортиқ адвокат қонунни халқ тилида тушунтиряпти Олинган маълумотга кўра, республикада 150 дан ортиқ адвокат блог юритади. Уларнинг 90 нафари Тошкент шаҳридан туриб фаолият олиб боради. "Хўш, адвокат блог юритса, одамларга нима фойда?" дейишингиз мумкин. Иш ҳақини ололмаган одам қаерга мурожаат қилишни билиб олади. Сўроққа чақирилган фуқаро адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи борлигини тушунади. Тадбиркор эса шартномага қўл қўйишдан олдин қайси бандни синчиклаб ўқиш кераклигини ўрганади. Баъзан вақтида эшитилган битта тушунтириш одамни ойлаб сарсон бўлишдан асрайди. Ҳуқуқий онг - ўз ҳаққингизни билиш. Ҳуқуқий маданият - шу ҳақни қонуний йўл билан талаб қилиш ва бошқанинг ҳаққини ҳам ҳурмат қилиш. Адвокатлар қонунни ҳаётий мисоллар билан тушунтирганда, одам шу иккисини ҳам ўрганади. Ҳужжатни ўқиб имзолайди, далилини сақлайди, муаммо туғилса, қаерга ва қандай мурожаат қилишни билади. Инсон "Кимга танишим бор?" деб ўйлашдан олдин "Қонун менга қандай йўл беради?" деб сўрай бошласа, ҳуқуқий маданият ўсаётгани шундан билинади. Шу ўзгаришга ҳисса қўшаётган адвокатларга раҳмат. 👉 @abdumalikovich_uzb

Открыть в Telegram
Просмотры3 950+11%к среднему
Пересылки—
Реакции181
Комментарии—
#19286Фото
Просмотры3 980+12%к среднему
Пересылки—
Реакции198
Комментарии—
#19284Видео
Просмотры4 310+21%к среднему
Пересылки—
Реакции160
Комментарии—