Кабинет

Посты канала Абдулла Орипов шеърияти. ✍

сначала новые

#3769Фото
Просмотры637−66%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
8 ч328
28 ч637
  1. Через 24 часа637
  2. Всего сейчас637
#3767Превью ссылки
Просмотры1 280−32%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—
#3763Фото
Просмотры1 110−41%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#3761Превью ссылки
Просмотры2 900+54%к среднему
Пересылки—
Реакции32
Комментарии—
#3760Превью ссылки

Переслано из Абдулла Орипов шеърияти. ✍

Абдулла Орипов ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ Ҳар қандай лашкарнинг ҳам Ўз туғи, ялови бор, Сен қайси салтанатдан, Сен қайси давлатдан кам. Қўрғонлар қаторида Бир қўрғонсан устувор, Валламат, туғдор юртим, Муҳташам Республикам. Ўйлайман, ҳа, оламда Нисбий эрур кўп ҳолат, Замона ғалвиридан Ҳар нарса ўтаверар. Тарих учун ва лекин Ким ҳам бергай кафолат, Якка инсон бир йўлчи: Келару кетаберар. Қадим-қадим замонда Юнонлик ҳайкалтарош, Бир санъат яратибди, Мақсади — бир бурда нон. Ҳайкал эса асрлар Синовига бермиш дош, Бугун уни кўкларга Кўтарар буткул жаҳон. Кўзни каттароқ очиб Боқсанг бу муаммога, Алам қилгулик қадар Кам яшар инсон зоти, Фақатгина халқ соҳиб Бардавом бу дунёга, Асрагай ҳар қас номин Фақат халқнинг ҳаёти. Санасанг ҳодисот мўл Ўзбекнинг тарихида, Ҳар бирига бир нома Ёки достон битгулик. Не зотлар оқмаган бу Асрлар ариғида, Ҳар бири битта халқнинг Ғурурига етгулик. Барчага аён эрур Мен айтган ушбу гаплар, То ҳануз асабларни Эзғилар бу шум ўтмиш. Мозийга ўқтин-ўқтин Сочсак ҳамки ғазаблар, Лекин айтинг, ўзбекнинг Қўлидан ким ҳам тутмиш? Бир куни ёвқур шоир Яъни Турди Фароғий, Бўлтак бўлган бу халққа Бирлаш деб қилди хитоб. Бежавоб қолаберди Унинг дардли сўроғи, Ўша-ўша замин кар, Ўша-ўша гунг офтоб. Бугун зимдан назар сол Сен мана бу байроққа, Майлига бир дақиқа Унутгин турфа кекни. Шу байроқ номимизни Элтди йироқ-йироққа, Шу байроқ бирлаштирди Пароканда ўзбекни. t.me/abdullaorifijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 620−14%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#3759Фото

Переслано из Абдулла Орипов шеърияти. ✍

Абдулла Орипов ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ Ўзбекистон байроғи кўтарилди чинакам, Ушбу кунни, айтинг-чи, қай биримиз кутмадик. Зарур бўлган чоғда гоҳ дор тагида туриб ҳам, Қай биримиз тарихнинг синовидан ўтмадик. Донғил сафарга чиқди энди ҳур Ўзбекистон, Кимгадир оёқости, кимга у осмон бўлди. Шукрким, ўз-ўзини таниди кекса жаҳон, Яъни ўзбек Давлатин жумлаи жаҳон билди. Не-не камситувларни кўрган шу бошим билан, Она халқим, қошингда тизза букиб турибман. Ўзбекча гапирганда, бир чўқум ошим билан Садақаи бахтинг деб борим тўкиб турибман. Гарчи доим унгандир гулчечаклар боғимда, Темур ва Навоийни эслаймиз такрор-такрор. Мен-ку узоқ яшарман, лекин кетар чоғимда Тепамда эгилажак ўз туғим — байроғим бор! Насиб этмиш бу кунлар, таралсин янгроқ унлар, Дўстлар билан ёнма-ён қутлайлик бу айёмни. Илоё, бошимизга келмасин қаро кунлар, Ўзбегим, деб кўтаринг, дўстларим, олтин жомни. 1992 йил 4 март ✍ Абдулла Орипов @abdullaorifijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 090−42%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#3757Фото

САН-ФРАНЦИСКОЛИК ТАЛАБА                БИЛАН СУҲБАТ                          (Оқ шеър)   Менинг гапим билан дунё ўзгармаса, Сенинг гапинг билан дунё ўзгармаса, Унинг гапи билан дунё ўзгармаса, Аҳвол шундоқ экан, деб жим ўтира берсак — Яхшими? Қуёш бир кишиники эмас, шубҳасиз, Юлдузлар бир кишиники эмас, шубҳасиз, Ой ва ер бир кишиники эмас, шубҳасиз, Модомики, шундоқ экан, нечун бу талотўп — Нечун бу шўриш? Сталинградда ҳалок бўлганларнинг, Сонмида ҳалок бўлганларнинг, Сабра-Шатилада ҳалок бўлганларнинг, Яшашга ҳақлари бормиди, ахир?   Бор эди, шаксиз!   Билъакс ҳайқирмоқ керак — жим                                  ўтиргандан кўра, Тирикликни талаб қилмоқ керак — жим                                 ўтиргандан кўра. Бақирмоқ, ҳа, бақирмоқ керак — жим                                 ўтиргандан кўра. Бақир, ҳа, бақир, қулоқлари батанг бўлсин   токи — Урушқоқ афандиларнинг...   1985

Открыть в Telegram
Просмотры1 400−26%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
#3756Аудио

🎤Шоирнинг ўзи ўқиган, унинг овози муҳрланган аудиоёзув. Абдулла Орипов ХАЙРИХОҲ Ҳамдам ахтаради ҳар қандай одам, Дўстим деб атайди топса бегумон. Дўст излаб беҳуда кезгунча олам, Оёғинг остига боқсанг-чи, инсон! Мунис кўзларини тикиб, мўлтираб, Болакай юзингдан узмайди нигоҳ. Унда не мурод бор? Унда не талаб? У сенга сомеъдир, сенга хайрихоҳ. Изингдан термулиб қолди кекса чол, Кўзда таважжуҳи, дуоси тилда У сенга тилади барака, иқбол, Яна бир хайрихоҳ топибсан элда. Сен ғаним атаган қай битта инсон Сен учун қайдадир чекди танҳо оҳ. Ўша ҳасрат ҳаққи келтиргум имон, У сенга хайрихоҳ, чиндан хайрихоҳ. Хайрихоҳ одамлар, бетаъма ҳамдам, Олам бир бутундир шу иноқлиқдан. Ахир муҳаббат ҳам, ахир дўстлик ҳам Бошланган эмасми хайрихоҳликдан? Улар бор — руҳингга ғам келмас ғолиб, Майли, гадо бўлгил, майли, бўлгил шоҳ. Гар дўст йиқитса ҳам оёғинг чалиб, Бошингни силайди ўша хайрихоҳ. ✍1978 t.me/abdullaorifijodi

Открыть в Telegram
Просмотры1 980+5%к среднему
Пересылки—
Реакции29
Комментарии—
#3755Фото
Просмотры1 580−16%к среднему
Пересылки—
Реакции26
Комментарии—
#3754Фото
Просмотры1 490−21%к среднему
Пересылки—
Реакции39
Комментарии—
#3753Превью ссылки
Просмотры4 370+132%к среднему
Пересылки—
Реакции38
Комментарии—
#3752Текст

Абдулла Орипов ОДАМ ВА ШАЙТОН ҚИССАСИ Жуда-жуда қадим замон Юз бериб бир хатомиз, Аршдан кетган Момо Ҳаво Ҳамда Одам Атомиз. Бизлар турган шу заминни Улар макон этганлар, Ов қилганлар, ер чопганлар, Экин-тикин экканлар. Тонг отмасдан Одам Ато Шошиб овга кетарди, Момо эса чайласида Отамизни кутарди. Фақатгина ўзин сизлаб, Бошқаларни сенсираб, Яшар эди қув Шайтон ҳам Шу атрофда тентираб. Гарчи унинг қавми йўқдир, Йўқдир амма-холаси, Бор эди бир арзандаси, Ёлғизгина боласи. Одам Ато тонгда яна Юмушига йўл олди, Омад тилаб Момо Ҳаво Чайлада ёлғиз қолди. Ўлтирди, ҳеч кимса йўқ На ўнги, на сўлида, Пайдо бўлди Шайтон бирдан Болачаси қўлида. Салом берди қуюқ-қуюқ Таъзим қилди жилпанглаб, Ва охири мақсадини Баён этди қилпанглаб: - Садағангиз кетай, Момо, Сиз чиройсиз оламга, Бир соатлик ишим чиқди, Қараб туринг боламга. Момо Ҳаво ҳаётида Бўлмаган ҳеч бундай ҳол, Ўйлай-ўйлай жавоб қилди: - Майлига, қолдира қол. Одам Ато қайтди бир вақт Кўнглини хушлаганча, Каттакон бир ташбақанинг Бўйнидан ушлаганча. Қарасаки, турар Шайтон, Бор шохи-ю туёғи, Қандай ҳолга тушди шўрлик, Тушунарли буёғи. Осмон қолиб, заминда ҳам Йўлиқди шул балога, Тилидаги бор заҳрини Сочди Момо Ҳавога: - Бу ўша-ку, фитна билан Аршда бизни хор қилган, - Бу ўша-ку, иккимизни Тошбақага зор қилган. Одам Ато шайтончани Лаънат билан бўктирди, Оёқ-қўлин боғлаб сўнгра Чўнг денгизга чўктирди. Чидаш берди Момо Ҳаво Унинг барча довига, Тонгда туриб Одам Ато Кетди яна овига. Ёш қуёшнинг ўтли кўзи Ёш заминга боққан чоғ, Гуллар ял-ял яшнаган пайт, Яъни пешин оққан чоғ. Либослари тарам-тарам, Гулдан чамбар бошида, Пайдо бўлди Шайтон яна Момо Ҳаво қошида. Бир қўлида боласи бор, Бир қўлида қоғози, Шайтон энди шеър ўқирди, Ғоят ширин овози: - Гўзалларнинг гўзали Момо Ҳаво, Асалларнинг асали Момо Ҳаво. Барчамизга меҳрибон Момо Ҳаво, Ҳаммамизга жонажон Момо Ҳаво. Казолардан казосиз, Момо Ҳаво, Ҳоказо, ҳоказосиз, Момо Ҳаво... Шеър ўқирди Шайтон жўшиб, Гоҳ белига қўл тираб. Қушлар тўхтаб боқар эди Осмонлардан мўлтираб. Шайтон охир тин олди-ю Деди Момо Ҳавога: - Денгизлардан дур келтирдим, Боқинг мен бенавога. Тезда қайтиб келадирман, Ишим битган айтарли, Сиз боламга қараб туринг, Ярим соат етарли. Шайтон шу зум ғойиб бўлди, Лабин буриб, танқайиб, Момо Ҳаво қолаберди Ўлтирганча, анқайиб. Хаёлига келтирмасдан На ҳийла, на тузоқни, Одам Ато овдан қайтди, Етаклаб бир бузоқни. Боқса, аҳвол яна ўша, Яна ғалва бошланди, Момо Ҳаво кўп ўксинди, Кўзлари ҳам ёшланди. Одам Ато шаҳд қилди-ю Гулхан ёқди майдонда, Бунақасин ҳали ҳеч ким Кўрмаганди жаҳонда. - Иблисларга ўлим, - деди, Тангрига хўб ёлборди, Шайтончани тириклайин Ўтда ёқиб юборди. Ана энди қутулдик деб Тинчландилар, кўнгил тўқ, Шайтон ҳаргиз қадам босмас, Шайтончаси энди йўқ! Ҳали саҳар қушчалари Уйғонмасдан питирлаб, Бирдан чайла қамишлари Қолди шитир-шитирлаб. Одам Ато секин боқди Шубҳа ёниб қонида, Во дариғо, шайтонвачча Турар чайла ёнида. Бу жаҳоний ўйин энди Чўққисига етганди, Тонг отмасдан боласини Шайтон ташлаб кетганди. Одам Ато тунд ва хомуш Чиқиб кетди тоғ томон, Чўкич билан харсангларни Майдалади беармон. Ёлғиз ўзи билар эди Недир мурод-мақсади, Ниҳоят у маъдан топиб, Мўъжаз қозон ясади. Ўрмонлардан ёнғоқ терди, Эзди, янчди, ёғ қилди, Ерни ўйиб ўчоқ қилди, Ўтинни ҳам тоғ қилди. Бу сафар у на чўктирди, На кулини совурди, Шайтончани тўғраб-тўғраб Қозонида қовурди. Энди қайтиб келмасин, деб Қарғаб, сўкиб беаёв, Нонуштага шайтон гўштин Паққос туширди икков. Қуёш ҳали йироқларда Кўз уқалаб турган он, Келиб чайла қаршисига Сўз бошлаб қолди Шайтон:

Открыть в Telegram
Просмотры4 740+151%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#3749Фото
Просмотры2 540+35%к среднему
Пересылки—
Реакции32
Комментарии—