#Тезкор

Тошкент Бугун | Toshkent Bugun, @toshkent_bugun

Open in Telegram
#35700Fileedited

#Тезкор ❗️Ўзбекистонда пенсия тизимида янги тартиблар жорий этилади Президент қарори билан давлат пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ва фуқароларга хизматларни проактив шаклда кўрсатиш бўйича янги тартиблар белгиланди. Энг муҳим ўзгаришлар: 🔵2026 йил 1 ноябрдан корхона тугатилиши ёки штат қисқариши сабаб ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин ёшга доир пенсия алоҳида мурожаатсиз тайинланади; 🔵2027 йил 1 январдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳам проактив тарзда тайинланади; 🔵2027 йилдан Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклида ҳужжат ва маълумот қабул қилиш амалиётини бекор қилади; 🔵“Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга туширилиб, унда фуқаро иш стажи, олий таълимда ўқиган ва ҳарбий хизмат даври ҳақидаги маълумотлар ҳамда бўлажак пенсиясининг тахминий миқдорини кўра олади; 🔵пенсия ёшига бир йил қолган фуқаролар олдиндан хабардор қилинади; 🔵пенсияни нақд пул шаклига ўтказиш, тўхтатилган пенсия тўловини тиклаш, пенсиядан ушлаб қолинаётган маблағлар ҳақида маълумот олиш каби хизматлар ҳам онлайн шаклга ўтказилади. Шунингдек, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчиларга ижтимоий солиқ тўлаб, ушбу даврни иш стажига қўшиш имконияти берилади. 2027 йил 1 январдан эса расмий даромадга эга шахслар ишламайдиган оила аъзолари учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин бўлади. Унинг миқдори ҳар бир оила аъзоси учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 фоизини ташкил этади. Қарорга кўра, пенсия таъминоти бўйича хизматларни 2027 йил 1 январга қадар тўлиқ интерактив ва проактив шаклга ўтказиш асосий мақсадлардан бири этиб белгиланган ✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!

Open in Telegram
Views34,034−16%vs avg
Forwards101
Reactions—
Comments2

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h15,832
3 h34,034
  1. After 1 hour15,832
  2. Total to date34,034

More from Тошкент Бугун | Toshkent Bugun

  1. 01
    Views49.6K
    Forwards429
    Reactions—
    Comments0
  2. 02
    Views48K
    Forwards512
    Reactions—
    Comments0
  3. 03
    Views46.8K
    Forwards323
    Reactions—
    Comments0
  4. 04
    Views46.7K
    Forwards217
    Reactions—
    Comments0
  5. 05

    No text

    Videoalbum
    Views46.6K
    Forwards220
    Reactions—
    Comments—

All posts of Тошкент Бугун | Toshkent Bugun